Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эронда хавфсизлик кучлари мамлакат терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги мағлубиятини нишонлаган йигитни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Al-Arabia хабар берди.

Фото: Twitter/@IHRights

Фото: Twitter/@IHRights

Марҳум Меҳран Самак 27 ёшда бўлиб, Бандар Анзалий шаҳрида Эрон терма жамоасининг мағлубияти ва жаҳон чемпионатидан четлатилганини нишонлаётган йиғинда хавфсизлик кучлари томонидан бошига ўқ узиб ўлдирилган. Эрон адлия идораси Самакнинг ўлимини тасдиқлаб, у АҚШ ва Эрон ўйинидан кейин қушни отиш жараёнида ўқ тегиб, вафот этганини маълум қилди.

«Ушбу шубҳали воқеа содир бўлиши биланоқ бу масала бўйича суд иши очилди ва уни шаҳар прокурори кўриб чиқмоқда», —дейилади хабарда.

28 ноябрь куни АҚШ Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Эронликлар 29 ноябрь куни эрта тонгда Эрон жамоасининг мағлубиятини нишонлаш учун кўчаларга чиққан. Мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари фонида кўплаб эронликлар ўз миллий футбол жамоасига қарши чиққан. Улар жамоани Эрон халқидан кўра режим вакили сифатида кўришади.

Мавзуга доир:

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов