Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

30 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Россия Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом этаётгани ҳамда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги сермаҳсул ишлар кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.

Хабарда айтилишича, 1—2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг учрашуви бўлиб ўтади. Унда иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги жорий ва истиқболли кооперация лойиҳалари кўриб чиқилади. Шунингдек, Ўзбекистон етакчи саноат корхоналари ва компаниялари вакиллари иштирокида қатор ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, кўп томонлама форматдаги, шу жумладан Марказий Осиё минтақасидаги амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Етакчилар бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқилган.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов