• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда аҳоли муаммолари билан ишлаш соҳасида янги тизимга ўтилмоқда

    Ўзбекистон президенти топшириғига мувофиқ аҳоли муаммолари билан ишлаш соҳасида янги тизим жорий этилмоқда. Президент халқ қабулхонасининг «Дарё»га маълум қилишича, тажриба сифатида Тошкент вилоятининг оғир ҳудудларидан бири бўлган Оққўрғон тумани танлаб олинди.

    Унга кўра, президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи 4 та сектор кесимида тумандаги 29 та маҳаллада фаолият олиб бормоқда.

    Ишчи гуруҳи туман ҳудудини маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, ҳар бир хонадоннинг шароити билан танишиб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини ўрганиб, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш чораларини кўрмоқда. Ушбу жараёнда асосий эътибор оғир ижтимоий аҳволдаги, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган инсонларни қийнаётган масалаларга ечим топишга қаратилмоқда.

    Масъуллар, ишчи гуруҳи аъзолари бевосита чекка ҳудудлардаги қишлоқларда тунаб, ўша ерда маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, кекса нуронийлар, фаоллари билан аҳолида мавжуд муаммолар хусусида муҳокамалар ўтказиб, жойида ечим изламоқда.

    Айни пайтда Оққўрғон туманининг «Ёшлик», «Маданият», «Жағалбойли», «Сувти», «Қўштамғали», «Мустақиллик», «Хонобод», «Элтамғали», «Султон Сегизбоев», «Толовул» маҳаллаларидаги 920 та хонадон ва 15 та ижтимоий соҳа объекти ўрганилди. Уларда аниқланган 547 та масаланинг 76 таси (13,8 фоизи) ҳал қилинди, 471 та масала бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

    Хусусан, «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи 70 ёшли оғир ижтимоий аҳволдаги Владимир Вятчинин даволаниши учун Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасига ётқизилган бўлса, «Маданият» маҳалласидаги А. Мамазоитов хонадонига 40 метр қувур тортилиб, табиий газ таъминотига улаб берилди. Ҳудудда ташкил қилинган чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижасида амбулатор шароитдаги 36 нафар бемор керакли дори-дармонлар билан таъминланди.

    «Мустақиллик» маҳалласидаги эскирган симёғочлар бетон устунларга алмаштирилаётган бўлса, «Ёшлик» маҳалласи Замаҳшарий кўчасидаги сув қувурлари таъмирланмоқда.

    Шу билан бирга, муддат ва маблағ талаб қиладиган қатор масалаларни келгуси йил дастурларига киритиш белгиланди. Хусусан, «Сувти» маҳалласидаги яроқсиз кўприк таъмирланиши билан камида 400 нафар аҳолини ўйлантираётган тизимли масала ҳал қилинади. Ёки «Хонобод» маҳалласидаги 1960 йилда қурилган 450 ўринли 9-сонли мактабга қўшимча бино қурилиши режалаштирилди.

    Худди шундай «Маданият» маҳалласидаги 22-, 27-, 47-, 50-сонли мактабларни, айниқса, 50-мактабнинг ачинарли аҳволдаги спорт залини реконструкция қилиш, маҳаллаларнинг қишда лой, ёзда чанг кўчаларини таъмирлаш, «Қўштамғали»даги 500 та яроқсиз симёғочларни бетон устунларга алмаштириш билан минглаб инсонлар ҳаётида амалий ўзгаришларга эришилади.

    Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, президент фармонига мувофиқ 2019 йил 1 февралдан бошлаб Халқ қабулхоналарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалдаги тизими билан бир қаторда, Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишини, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинмоқда.

    Мазкур янги тизим жорий этилишининг асосий сабаби мурожаатлар билан ишлашнинг амалдаги тизими аҳолининг мавжуд муаммоларини тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш имконини бермаётгани билан боғлиқ. Чунки барча давлат органлари каби Халқ қабулхоналари ҳам ўз фаолиятида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш амалиётидан фойдаланиб келмоқда. Бу эса фақат мурожаат туфайли юзага қалқиб чиққан муаммоларнигина рўйхатга олиш ҳамда у ёки бу тарзда муносабат билдириш имконини беради, холос.

    30.11.2022, 12:47   Изоҳ (0)   12241
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда фермер хўжалиги раҳбари алдов йўли билан фуқаронинг 280 млн сўмини қўлга киритди

    30.11.2022, 12:36

    Ўзбекистонда декабрдан ҳаво кескин совиб кетиши кутилмоқда

    30.11.2022, 11:29

    Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди

    30.11.2022, 11:03

    Самарқандда фуқарони пул эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган яна бир киши қўлга тушди

    30.11.2022, 10:29

    Уч фоиз болалар кўзойнак тақади — Статқўм

    30.11.2022, 10:15

    Владимир Норов бошчилигидаги делегация ЕХҲТ йиғилишида қатнашади

    30.11.2022, 10:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.