Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ноябрь ойи бошида Ўзбекистонда помидор нархи рекорд даражада юқорилади — улгуржи нарх қўшни Тожикистонга нисбатан 61 фоиз, Грузия ва Молдовага нисбатан бир ярим баравар баландлашди. Эндиликда маҳсулот нархи барқарорлашмоқда. Бу ҳақда EastFruit хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Трейдерлар нархларнинг янада ўсишини кутишганига қарамай, таҳлилчилари ўсишнинг секинлашиши ёки ҳатто нархларнинг барқарорлашишини прогноз қилди.

Кейинги уч ҳафта ичида пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи атиги 5 фоизга ошди ва барқарорлашди, қизил помидорнинг ўртача улгуржи нархи эса ҳатто 7 фоизга камайди.

Нархлар мониторингига кўра, 2022 йил 4—25 ноябрь кунлари Ўзбекистонда пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 19 минг сўмдан 20 минг сўм/кг гача ошди. Сўнгги икки ҳафта ичида 20 минг сўм/кг даражасида барқарорлашди.

Пушти помидорнинг ҳозирги ўртача улгуржи нархи ўтган йилги даражадан 11 фоизга юқорилади.

Худди шу даврда қизил помидорнинг ўртача улгуржи нархи 14 минг сўмдан 13 минг сўм/кг гача пасайган. 2022 йил 25 ноябрь ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу санасидаги даражада бўлган.

Мавзуга доир: Россиядан ҳам қимматроқ: Ўзбекистонда помидор нархлари рекорд даражага етди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов