• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистонда аборт: қонуний ва хавфсиз бўлишига қарамай, бу танлов камаймоқда

    Ўзбекистонда аёллар ҳар доим хавфсиз аборт имкониятига эга бўлган, дейилади The Diplomat нашрида чоп этилган мақолада. Амалдаги қонунчилик дастлабки 12 ҳафта ичида ва онанинг соғлиғи ёки ҳаётига таҳдид соладиган ҳар қандай босқичда ҳомиладорликни тўхтатишга имкон беради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Қонунда ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган турли хил тиббий кўрсаткичларнинг 86 тури, жумладан, диабетнинг оғир турлари, ирсий ва дегенератив руҳий касалликлар, эпилепсия ва бошқалар рўйхати келтирилган. Онанинг ёши ҳам хавф омили сифатида қаралади ва 14 ёшгача бўлган қизларга абортга рухсат берилади.

    Шу билан бирга, аборт қилиш ва туғдириш хусусий тиббий ташкилотлар томонидан ўтказилмайдиган тиббий амалиётнинг тўққиз туридан (орган кўчириш, қон топшириш, суд-тиббий экспертиза ва бошқалар) бири бўлиб келмоқда. Бундай хизматлар ҳукумат томонидан болалар савдоси, туғилиш ва ўлимни ноқонуний ҳужжатлаштиришнинг олдини олиш мақсадида чекланган. Маҳаллий хусусий клиникалар ноқонуний равишда аборт қилиш ёки етказиб бериш хизматларини амалга ошириш орқали лицензияларидан айрилиши мумкин. Масалан, сўнгги йилларда Самарқанд шаҳридаги аборт ва чақалоқ савдоси билан шуғулланувчи маҳаллий хусусий тиббиёт клиникасининг лицензияси 4 марта олиб қўйилган. Ҳукумат 2019 йилда хусусий тиббиёт муассасаларига туғруқ билан шуғулланишга рухсат беришни маъқуллаган бўлса-да, президент қарори хусусий клиникаларга аборт қилишга рухсат бермайди.

    Ўзбекистон Жиноят кодексида аёлларни болани аборт қилишга мажбурлаган ёки қонунга хилоф равишда аборт қилган шахсларга нисбатан маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган, лекин аёлнинг ўзи ҳеч қандай ҳолатда ҳомиладорликни тўхтатиш учун жавобгар бўлмайди.

    Ҳукуматнинг аборт масаласида аёлларни қўллаб-қувватлашига асосий сабаб аҳоли сонининг ҳаддан ташқари кўпайишидан хавотирлар бўлиши мумкин. Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги аҳолиси энг кўп давлат. 2000 йилда атиги 24 миллион бўлган мамлакат аҳолиси 2021 йилда 35 миллиондан ошди. Тошкент узоқ вақтдан бери ҳатто энг чекка қишлоқларда ҳам маҳаллий соғлиқни сақлаш муассасалари орқали оилани режалаштириш ва исталмаган чақалоқларнинг олдини олишни тарғиб қилиб келади. Контрацептив воситаларга ҳеч қандай чеклов қўйилмаган.

    Шунга қарамай, абортлар сони камайиб бормоқда – бу кўрсаткич 2007 йилдаги 42 682 тадан 2021 йилда 35 449 тага тушди. 2007 йилда ҳар 100 та туғилишга 7,4 та аборт тўғри келган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 4,1 тага қисқарди. Бунинг сабабларидан бири мамлакатдаги яшаш сифатининг яхшиланишидир. 2000 йилларнинг бошларида, айниқса глобал молиявий инқироз шароитида кўплаб аёллар бир неча болани тарбиялашдаги молиявий қийинчиликлар туфайли абортни танларди.

    Маълумотларга кўра, иқтисодий сабаблардан ташқари, аёллар 2000 йилларда контрацептив воситалар қиммат бўлгани сабабли абортни танлаган. Масалан, 2000 йилларнинг ўрталарида аёллар саломатлигига зарар қилмайдиган сифатли контрацептив восита ойига 7-8 минг сўмга тушган; 2006 йилда мамлакатда энг кам ойлик иш ҳақи 10 800 сўм қилиб белгиланганди. Абортлар давлат шифохоналарида (ва жуда арзон ёки бепул) таъминлангани сабабли кўплаб маҳаллий аёллар учун бу иккиланишсиз танлов эди.

    Ўзбекистон аёллар учун исталмаган ҳомиладорликни тўхтатиш учун энг хавфсиз давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Аёллар абортни танлагани учун нафақат жазоланмайди, балки жамият ҳам уларни ўз танлови учун қораламайди ёки уларга қарши турмайди. Шунга қарамай, аёллар кўпинча ўз тажрибаларини фақат ўзларининг ички давраларида баҳам кўради ва аборт масаласи жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинмайди.

    30.11.2022, 20:09   Изоҳ (0)   19040
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой ва Россия қирувчи самолётлари Жанубий Корея ҳаво мудофаа зонасига кирди

    30.11.2022, 19:57

    Хитойда дунёдаги энг катта қуёш телескопи қурилди (фото)

    30.11.2022, 19:29

    Россияда чўчқа гриппи эпидемияси авж олмоқда

    30.11.2022, 18:59

    Қозоғистон Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам берадими?

    30.11.2022, 18:45

    Украинанинг Мадриддаги элчихонасида портлаш юз берди

    30.11.2022, 18:44

    Афғонистондаги диний мактабда портлаш юз бериб, 35 киши ҳалок бўлди

    30.11.2022, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.