Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нидерландия терма жамоаси ЖЧ—2022 3-турида Қатарни енгиб, 1/8 финалга йўл олди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Нидерландияликлар мундиаллардаги 9 уринишдан 9 марта гуруҳдан чиқишни уддалади. Биринчи гуруҳ босқичини инобатга олганда бу Жаҳон Чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижа.

«Учар голландлар» жами 11 марта мундиалда қатнашган. 1934 ва 1938 йилларда гуруҳ босқичи бўлмаган. Кейинчалик гуруҳ босқичи ташкил этилган, шунингдек, иккита гуруҳ босқичидан иборат мусобақалар бўлган.

Луи ван Гал қўл остида жамоа Жаҳон Чемпионатидаги 10-ўйинини ўтказди. Уларда (пенальтилар сериясини ҳисобга олмаганда) 7 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этилган. Мутахассис мундиалда ютқазмаган мураббийлар орасида энг яхши натижани қайд этди.

ЖЧ—2014 да ван Гал бошқарувидаги Нидерландия учинчи ўринни қўлга киритган. Ярим финалдан жамоа пенальтилар сериясида Аргентинага имкониятни бой берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади