Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа Иттифоқи Кенгаши санкцияларни четлаб ўтиш ва уларга амал қилмасликни Европа Иттифоқидаги жиноий ҳуқуқбузарликлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Маълум қилинишича, 2022 йил май ойида Еврокомиссия санкцияларни четлаб ўтишни жиноий ҳуқуқбузарликлар рўйхатига киритишни таклиф қилган. Европа комиссари Дидье Рейндерс аввалроқ бундай қарор Россия бизнес активларини мусодара қилишга йўл очишини айтганди.

«ЕИ Кенгаши 28 ноябрь куни санкцияларни бузиш ҳолатларини Европа Иттифоқи жиноятлар рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарорни бир овоздан маъқуллади», — дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда Европа Иттифоқи миқёсида жиноятлар рўйхатига терроризм, одам савдоси, аёллар ва болаларнинг жинсий эксплуатацияси, наркотик ва қурол савдоси, коррупция, кибержиноятчилик ва уюшган жиноятчилик киради.

Таъкидланишича, Европа Комиссияси санкцияларни четлаб ўтиш ва бузиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда бундай қоидабузарликларни жазолаш бўйича асосий қоидаларни ўз ичига олган директива учун таклиф киритиши кутилмоқда. Ушбу йўриқнома Европа Иттифоқи Кенгаши ва Европа Парламенти томонидан ҳам тасдиқланиши керак.

25 май куни Еврокомиссия Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш, шунингдек, санкцияларни бузиш ҳолатларини Европа Иттифоқидаги жиноий ҳуқуқбузарликлар рўйхатига киритиш бўйича таклифлар тўпламини тақдим этганди.

Маълумот ўрнида, 23 ноябрь куни Европарламент Россияни «терроризм ҳомийси» деб тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилганди. 27 ноябрь куни Кремль Европарламент Россияни «терроризм ҳомийси» деб эълон қилганига муносабат билдирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?