Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги «Ан-Нур» тўйхонаси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган

Фото: E-auksion

Фото: E-auksion

Лот изоҳида ёзилишича тўйхона аукционга иқтисодий судлар ҳукми билан Юнусобод туман МИБ томонидан жойлаштирилган ва жиҳозларсиз сотилмоқда. 2009 йилда қурилган 2 қаватли бино 8 та хонадан иборат. 

Ер участкасининг умумий майдони 0,04 гектар. Бинонинг майдони — 959 квадрат метр. Тўйхонада газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд. 

Аукционга қўйилган тўйхонанинг бошланғич баҳоси — 6,3 млрд сўм. Аризалар 26 декабрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.

Аввалроқ Тошкент вилоятидаги парранда фабрикаси 35 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди