Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги «Ан-Нур» тўйхонаси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича тўйхона аукционга иқтисодий судлар ҳукми билан Юнусобод туман МИБ томонидан жойлаштирилган ва жиҳозларсиз сотилмоқда. 2009 йилда қурилган 2 қаватли бино 8 та хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони 0,04 гектар. Бинонинг майдони — 959 квадрат метр. Тўйхонада газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган тўйхонанинг бошланғич баҳоси — 6,3 млрд сўм. Аризалар 26 декабрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкент вилоятидаги парранда фабрикаси 35 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)