Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Бизнес

    «Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари

    28.11.2022, 20:33 33600

    IT Park Ўзбекистонга яшаш ва ишлаш учун келган IT-мутахассис — Евгений Авелсев ҳақида ҳикоя қилди. У iTransition’да дастурий таъминот яратувчиси сифатида фаолият юритади.

    Фото: IT Park

    Фото: IT Park

    Ҳозирда Евгений 35 ёшда, Архангелскда туғилган, аммо умрининг кўп вақтини Санкт-Петербургда ўтказган.

    У ўз фаолиятини 19 ёшида бошлаган. Йирик компанияда ишлади, аммо кейин халқаро катта дастурлаш оламида ўз кучини синаб кўрмоқчи бўлди. Шундай қилиб, у ҳозирда ишлаётган iTransition’га келди.

    Ўзбекистонга кўчиб келиш ҳақида

    Евгений Ўзбекистонга жорий йилнинг апрель ойида кўчиб келган. Суҳбат қаҳрамони таъкидлаганидек, ҳамкасблари ва дўстларининг аксарияти Грузияга кетган, бироқ уни қуёшли Тошкент ўзига тортган.

    Мен турли йўналишларни кўриб чиқдим ва барча мамлакатлар ҳақида маълумот қидирдим: статистикани ўрганиб чиқдим, иқтисодий вазиятга қарадим, ўз сўровларимни ҳаётимда кўришни хоҳлаган нарсалар билан таққосладим. Ўзбекистон эса менинг барча талаб ва эҳтиёжларимни қондирди, — дейди у.

    Евгенийнинг танишлари орасида Ўзбекистонга ташриф буюрган ва бундан мамнун бўлган одамлар ҳам бор. Улар мамлакат ҳақида жуда ёрқин ва чиройли қилиб ҳикоя қилган, бу эса уни танловнинг тўғрилигига ишонтирди.

    Инсон бирор жойга кўчишга мажбур бўлганда, шубҳасиз, у ижтимоий мослашув муаммоси ҳақида ўйлайди. Бошқа давлатда «ўзиникидай бўлиш» учун сиз ушбу мамлакатнинг тилини билишингиз керак.

    Шу боис, мени Ўзбекистонни танлашимга ишонтирган яна бир жиҳат – жамиятнинг русийзабонларга нисбатан содиқ муносабати бўлди. Бу ерда ўзимни бегонадек ҳис қилмайман ва мен учун бу жуда муҳим, — деб тушунтиради Евгений.

    Ўзбекистон IT-соҳаси ҳақида

    Мутахассиснинг фикрига кўра, Ўзбекистон IT-саноати тўғри йўналишда ривожланмоқда.

    Бу ерда IT-саноати истиқболли соҳа эканлигини кўриб турибман. Мамлакатнинг IT-соҳаси идеал тарзда қандай ривожланиши кераклигини тасаввур қилсак, Ўзбекистон бу идеалга яқин, — дейди мутахассис.

    IT Park Евгенийда яхши таассурот қолдирди. Тошкентга эндигина келганида уни ташкилот ходими кутиб олди.

    Евгенийни бундай рўйихуш кутиб олишдан таъсирланди: ўша пайтда у кимдир ёрдам қўлини чўзишга тайёр бўлиши қанчалик муҳимлигини англади.

    Мен бегона мамлакатга келдим ва шаҳарда мўлжал ололмадим. Бошида кимнингдир ёрдамисиз жуда қийин — ҳеч бўлмаганда аэропортда кутиб олиш ва меҳмонхонагача етиб олиш учун кўмак керак.

    IT Park менга уй топишда ҳам ёрдам берди. Бир неча кун ичида биз ҳамма нарсани расмийлаштирдик ва жойлашиб олдик. Бироқ энг муҳим ёрдам — IT Park’нинг мавжудлиги. Демак, давлат IT йўналишидан манфаатдор эканлигини англатади, — дейди Евгений.Унинг қўшимча қилишича, интернет сифатини ривожлантириш керак. Рукн меҳмони уй симсиз интернети нисбатан суст ишлаётганини, бироқ мобил интернет сифати асосан яхши эканини айтади.

    Афсуски, мен ҳам электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келганман. Гарчи у жуда узоқ давом этмаган бўлса-да, лекин иш вақтида етарлича таъсирга эга бўлган. Бу борада иш олиб борилаётганлигини биламан ва умид қиламанки, мамлакатда бу муаммо ҳал қилинади, — дейди у.

    Банк соҳаси ҳақида у қуйидагича фикр билдирди: Банк хизматлари сифати ҳақида ҳали ҳам саволлар бор, мен бошқа даражадаги сифатга ўрганиб қолган эдим. Россияда банк тизимлари билан ишлашда ўзимни қулайроқ ҳис қиламан.

    Ўзбекистон ҳақида таассуротлар

    Ўзбекистон ўз гўзаллиги ва меъморчилиги билан Евгенийни забт этди.

    Санкт-Петербургдан кетганимда, қорли қиш ҳали ҳам сезилиб турган эди ва ёрқин Тошкентга келиб, мафтункор баҳор муҳитига тушиб қолдим. Санкт-Петербургда қуёшли кун — байрамдир, лекин бу ерда мен қуёшли об-ҳаво ва илиқликдан завқланаман. Бу ерда ҳамма нарса шунчалик жонли, яшил, ёрқин.

    Шу билан бирга, замонавий услуб ва анъанавий архитектура шу қадар уйғунлашганки, мен ушбу шаҳарни севиб қоляпман. Мен сайр қилишни, қизиқарли кўчаларни излашни ва шунчаки шаҳар муҳитида бўлишни яхши кўраман.

    Бу ерда ҳамма нарса ўйланганидек, кўкаламзорлаштирилган бундай табиатни томоша қилишдан мамнунман, шаҳарни кўркам қиладиган суғориш тизими менга ёқади. Қувончим юрагимга сиғмай кетяпти, — дейди у мамлакат ҳақида.Бўш вақтида Евгений оиласи билан ёки ёлғиз сайр қилишни яхши кўради. Улар Тошкентдаги барча истироҳат боғларига боришди, энг кўп эсда қоларли бу қуйидагилар бўлди: «Янги Ўзбекистон» боғи, Алишер Навоий боғи, Magic City ва ҳайвонот боғи.

    Уни макон, ажойиб гўзал жойлар, яшил майдонлар, ўйин майдончалари бўлган улкан ҳудуд завқлантирди. Унга кўра, Тошкентда болаларнинг дам олиши учун бола орзу қиладиган ҳамма нарса мавжуд. Шаҳарда у туғилиб ўсган шаҳарга нисбатан анча яхши ташкил этилган боғлар бор.

    Евгенийнинг отаси ҳам ўғлини кўргани Тошкентга келган. Мутахассиснинг сўзларига кўра, отаси шаҳарнинг жозибасини кўриб, Тошкентни севиб қолган. Оила мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш маршрутларини муҳокама қилмоқда.

    Бундан ташқари, рукн меҳмони мамлакат аҳолисидан мамнун. У ўзбекистонликларни меҳмондўст, самимий, меҳрибон инсонлар, ёқимли суҳбатдошлар деб билади.

    Евгенийда бир марта машинада нарсалари қолиб кетган ва тез орада унга ҳамма нарса бешикаст қайтарилганлигини эслайди. Бу ерда, давом эттиради у, турган гапки ўзаро муносабатларда саранжом кишилар сингари, инсоний, тўғри йўл тутиш керак.

    Ўзбекистонда ҳар қадамда ёқимли вазиятлар кузатилмоқда. Санкт-Петербургда яшайдиган жойингизда қўшниларингизни билиш ноёб ҳолат, аммо бу ерда эса қўшниларингизни билмасликнинг ўзи ғалати. Бундай муносабатда бўлиш жуда яхши. Бу ерда одамлар бир-бирига ғамхўрлик қилади, бир-бирига ишонади.

    Яқинда бир курьер келди. Маълум бўлишича, у Санкт-Петербургда 20 йил яшаган ва бундан олдин мен келган ҳудудда ҳарбий хизматни ўтаган. У мен билган ҳудудларни билади, мен кўрган барча жойларни ҳам кўрган. Биз контактларимиз билан алмашдик, жуда самимий суҳбатлашдик. Ўзбек халқининг самимиятини баҳолаш қийин, — дейди у аҳоли ҳақида.

    У қандай муаммоларга дуч келмоқда?

    Эҳтимол, қаҳрамон таъкидлаган асосий камчилик — бу бюрократик характердаги муаммолар.

    Бюрократия ўзининг ҳасратли кўринишларида аниқ мавжуд. Хизматлар сифатини эса ошириш керак. Ушбу йўналишдаги камчиликлар IT соҳасининг ривожланиши ҳақидаги умумий таассуротни бироз бузади.

    Шу билан бирга, ҳатто давлат хизматларини ҳам Click иловаси орқали тўлаш мумкинлиги мени ҳайратда қолдирди, чунки Санкт-Петербургдаги баъзи давлат хизматлари учун тўловни амалга ошираётганда мен ноқулай терминаллардан фойдаланишга ва жуда кўп маълумотларни фақат қўлда киритишга мажбур бўлар эдим, — дейди мутахассис.Ҳайдовчилар ва ҳайдаш услуби — бу Евгенийни дастлаб ёқимсиз ҳайратга солган яна бир пункт.

    Айтиб ўтишим керак, дастлаб маҳаллий ҳайдаш услуби мени қўрқитди. Кейин бахтсиз ҳодисалар нисбатан камлигини кўрдим, бу мени ҳайратда қолдирди.

    Статистика билан танишдим ва бу ерда бахтсиз ҳодисалар камроқ эканлиги маълум бўлди. Тўғрисини айтсам, пиёдалар ўтиш жойлари етарли эмас, ҳайдовчилар ҳар доим ҳам пиёдаларни ўтказиб юбормаслигини ҳам пайқадим, лекин вақт ўтиши билан бу ҳолат ўзгаради деб ўйлайман, чунки ҳайдаш маданияти даражасини ошириш тенденцияси кузатилмоқда, — деб тушунтиради у илк таассуротларини.

    Ўзбекистон таомлари

    У Ўзбекистон миллий таомларини эътиборсиз қолдиролмади. Евгенийнинг таъкидлашича, ўзбек ошхонаси таассуротларнинг улкан пойдеворини яратади.

    Шунингдек, у Ўзбекистонда одамлар нега бунчалик меҳрибон ва табассумли эканликларини тушунишини қўшимча қилди: овқат — бу энг яхши антидепрессант, бу ердаги каби мазали таомлар эса илҳом бахш этади ва яхши кайфиятни кўтаради.

    У Санкт-Петербургда ўзбек ошхонасининг таомларини татиб кўрган. Рукн меҳмони тан олганидек, у одатда Осиё таомларини яхши кўради.

    Айтишим мумкинки, ҳамма таомлар ҳам мени бахтли қила олмайди, лекин Марказий Осиё таомлари менинг бахт даражамни ошириши кафолатланган. Мен учун Ўзбекистон ошхонасининг севимли таомини танлаш қийин, чунки мен деярли барча таомларни санаб ўтишим керак, — дейди у.

    Мева ва сабзавотлар ҳам Евгенийни қойил қолдирди. Қаҳрамон таъкидлаганидек, улар қуёш нурига тўлиб, шу унумдор заминда ўсганлиги сабабли ниҳоятда мазали. Унинг тан олишича, ёзда тарвуз ва қовунни ҳам танламаган, чунки бу ерда ушбу маҳсулотларнинг бемазалари йўқ.

    Бизга маҳаллий бозорлар ҳам ёқди. Улар жуда чиройли ва ўзига хос. Мен барча қаторлар бўйлаб юришни, зираворларнинг хушбўй ҳидларини ҳидлашни ва савдолашишни хоҳлар эдим. Менга савдолашиш ҳам ёқди, бу мулоқотнинг ўзига хос шакли ва қизиқарли тажриба, — дейди мутахассис бозорлар ҳақида.

    Евгений ва унинг оиласи ҳозирча шу ерда яшашни режалаштирмоқда.

    Ўзбекистонда ўзимни қулай ва яхши ҳис қиляпман. Тил тўсиғи билан боғлиқ муаммолар йўқ: бу ерда ҳамма рус тилида гаплашади ёки ҳеч бўлмаганда уни тушунади. Менда ўзбек тилини ўрганиш истаги бор, тез орада ушбу хоҳишимни амалга ошираман деб ўйлайман.

    Ҳозирча биз шу ерда яшаймиз, кейин эса кўрамиз. Мен ўзим билан ушбу ажойиб мамлакатнинг энг илиқ қуёшли хотираларини ва, албатта, маҳаллий ҳунармандлар томонидан яратилган гўзал нарсаларни олиб кетаман, — деб якунлади у ўз таассуротларини.Аввалроқ IT Park’да резидент компаниялар кескин кўпайгани ҳақида хабар берилганди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Соядаги одамлар: “Оиламдагилар касбимдан уялишган” — чиптачи аёл ҳикояси (фото, видео)

    Бугун, 00:34

    АПЛ. “Тоттенҳэм” 2 киши кам бўлиб ўйнаган “Ливерпуль”ни енгди, “Арсенал” рақибини тор-мор этди, Манчестер клубларида мағлубият (видео)

    Бугун, 00:21

    Бундеслига. “Бавария” сафарда “Лейпциг” билан дуранг ўйнади

    Кеча, 23:45

    Ла Лига. “Реал” сафарда “Жирона”ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Кеча, 23:26

    Андижонда Matiz ёниб кетди (видео)

    Кеча, 22:46

    Ўзбекистонда бир ойда давлат харидларини амалга оширишда 15 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилгани аниқланди

    Кеча, 21:52

    Тошкентда дарахт кесган эркак 11 млн сўм жаримага тортилди

    Кеча, 20:40

    Сергелидаги портлаш содир бўлган омборда кимёвий воситалар сақлангани айтилмоқда

    Кеча, 20:17

    Туркманистонда 10 млрд долларлик қурилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда

    Кеча, 20:00

    UzCarlsberg икки йилдан бери World Drinks Awards медалларини қўлга киритиб келмоқда

    Кеча, 19:30
    Реклама

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Тошкентда 15 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини маълум қилди

    15:00 / 30.09.2023

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари 43 ёшида вафот этди

    15:00 / 30.09.2023

    Ўзбекистонда ўртача ойлик маош миқдори 4 минг доллар бўлган соҳа ҳақида маълумот берилди

    19:00 / 30.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. Роналдунинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига “Ан-Насср” ғалаба қозонди (видео)

    00:00 / 30.09.2023

    Сергелидаги фавқулодда ҳодисадан фойдаланиб, аҳолидан пул ундирмоқчи бўлганлар аниқланди 

    10:00 / 30.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.