Ўзбекистонда куз фаслининг охирги кунлари салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан кузатилади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Маълум қилинишича, 28 ноябрь, душанба куни республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Сешанба ва чоршанба кунлари шимолий ҳудудлардан ташқари Ўзбекистоннинг қолган барча ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. 29 ноябрда айрим жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади.
Ўзбекистонда қиш ўз вақтида бошланади. 1 декабрга ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ бўлади, кундузи 2-7 даража илиқдан ошмайди.
2 декабрда кам булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даражагача илиқ бўлади.
29 ноябрь—1 декабрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик вақти-вақти билан кучли бўлади.
Изоҳ (1)
Нега об-хаво маълумотларини ёзганда жануб вилоятларини ёзмайсизлар