Тошкентнинг Бектемир туманида жойлашган қоғоз қутилар сақлаш омборхонасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
28 ноябрь куни соат 13:42 да Сомон бозор кўчасида жойлашган қоғоз қутилар сақлаш омборхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:07 да қуршаб олинган ва соат 14:46 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида омборхонанинг тахминан 150 квадрат метр майдонда ички қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)