Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-турида Испания ва Германия терма жамоалари 27 ноябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

Учрашувнинг биринчи бўлимида тенг кураш кечди, бироқ дарвозалар дахлсиз қолди. 62-дақиқада Альваро Мората қанотдан узатилган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Шундан кейин немислар ҳужумга зўр берди. Қатор уринишлар 83-дақиқада ўз самарасини берди: Никлас Фюллькруг мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Ушбу натижадан кейин Испания 4 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Япония ва Коста-Рика ҳисобида 3 очкодан бор. Германия эса 1 очко билан ҳозирча сўнгги ўринда бормоқда.

Сўнгги турда Германия терма жамоаси Коста-Рика билан ўйнаса, Испания Японияга қарши тўп суради.

ЖЧ—2022

2-тур баҳси

27 ноябрь, якшанба

Испания — Германия 1:1

Голлар: 1:0 – 62 Мората, 1:1 – 83 Фюллькруг.

Испания: Унаи Симон, Карвахаль, Ляпорт, Родри, Альба (Бальде, 82), Бускетс, Педри, Гави (Уильямс, 66), Олмо, Асенсио (Коке, 66), Ферран Торрес (Мората, 54).

Германия: Нойер, Керер (Клостерманн, 70), Рюдигер, Зюле, Раум (Шлоттербек, 87), Гундўған (Сане, 70), Горетцка, Киммих, Мюллер (Фюллькруг, 70), Гнабри (Ҳофманн, 85), Мусиала.

Огоҳлантиришлар: Керер (37), Бускетс (44), Горетцка (58), Киммих (60).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов