Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Агар Беларусь Украинага қарши урушнинг бир қисми сифатида қуруқликдаги операцияларни ўтказишга ҳаракат қилса, бу ўз жонига қасд қилишни англатади. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси вакили Андрей Юсовга таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: TCH

Фото: TCH

Юсовнинг сўзларига кўра, Беларусь гўёки Украинага қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги маълумотлар қасддан тарқалмоқда. Бундай ахборий-психологик операциялар кўпинча бир вақтнинг ўзида бир нечта мақсадларни кўзлайди.

«Мазкур вазиятда украиналиклар, Украинага чегарадош вилоятлар аҳолиси ўртасида ваҳима уйғотиш мақсад қилинганини кўрмоқдамиз. Шунингдек, Украина мудофаа кучларини йўналтириш, қўшинларни бошқа йўналишларга ўтказиш мақсад қилинган. Ушбу махсус психологик маълумот операциясининг объекти ва мақсадига Беларуснинг ўзи ва аҳолиси ҳам киради. Бу орқали Беларусни урушга жалб қилиш ҳам мақсад қилинган», — дейди Юсов.

Украина разведкаси расмийси қарши томон ўз олдига қандай мақсад қўйганини тушуниш муҳимлиги, бундай провокацияларга берилиб бўлмаслигини айтди. Шу билан бирга, Юсов Александр Лукашенко режимидан ҳеч қандай таҳдид йўқ деб айтиш мумкин эмаслигини қайд этди.

«Мавжуд ва Лукашенко Путинга қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва зирҳли техникалар билан ёрдам бермоқда. У Украинага қарши зарбалар бериш учун ўзининг ҳаво ҳудудини тақдим этади. Аммо ҳозирги кунда кенг кўламли босқин содир бўлади ва яқин келажакда Беларусь қуруқликдаги операцияга жалб қилинади, деб айта олмаймиз», — дейди Украина разведкаси вакили.

Мавзуга доир: Лукашенко Украинага Беларусь қўшинларини киритадими?

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Иқтисодиёт
ЕТТБнинг Ўзбекистонга киритган сармоялари 900 млн долларга етди
Дунё
Афғонистонда аҳолининг деярли ярми тўйиб овқатланмаяпти — БМТ