Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-туридан орин олган баҳсда Франция 26 ноябрь, шанба куни Дания билан баҳс олиб борди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар эҳтиёткорроқ ҳаракат қилди. Шу сабабдан дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда эса жамоалар ҳужумкорлик тақдим этди. Дастлаб 61-дақиқада Килиан Мбаппе французларни ҳисобни олдинга олиб чиққан бўлса, 68-дақиқада Андреас Кристенсен мувозанатни тиклади. 86-дақиқада эса Килиан Мбаппе Гризманнинг ҳаводан узатмасини голга айлантириб, дублни расмийлаштирди.

Шу тариқа французлар очколарини 6 тага етказиб, гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлади ва плей-офф йўлланмасини ҳал қилди. Дания эса 1 очко билан 3-поғонани банд этган.

D гуруҳининг биринчи ўйинида Австралия Тунис устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЖЧ—2022

2-тур баҳси

26 ноябрь,шанба

Франция — Дания 2:1

Голлар: 1:0 – 61 Мбаппе, 1:1 – 68 Кристенсен, 2:1 — 86 Мбаппе.

Франция: Льорис, Кунде, Варан (Конате, 75), Упамекано, Эрнандес, Рабьо, Тчуамени, Жиру (Тюрам, 63), Гризманн (Фофана, 90+3), Дембеле (Коман, 75), Мбаппе.

Дания: Шмейхель, Кристенсен (Ба, 90+2), Кристенсен, Андерсен, Нелссон, Меле, Эриксен, Ҳёйберг, Дамсгор (Дольберг, 73), Линдстрем (Норгард, 85), Корнелиус (Брэйтуэйт, 46).

Огоҳлантиришлар: Кристенсен (20), Корнелиус (23), Кунде (43).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди