Бугун, 23 ноябрь куни Қуддус Марказий автовокзали яқинида портлаш юз берди. Сал кейинроқ Рамот-Алон даҳасига кираверишда ҳам портлаш содир бўлди. Иккала ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлиб, 20 киши жабрланди, деб хабар бермоқда Jerusalem Post.
Яраланганларнинг икки нафари оғир аҳволда. Полиция фикрича, иккала ҳодиса ўзаро боғлиқдир.
Дастлабки маълумотларга кўра, автовокзал яқинида автобусга қўйилган сумка ичидаги бомба портлаган. Кан радиоси хабар беришича, портловчи қурилма масофадан туриб ишга туширилган. Ҳужумлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида шаҳардаги автовокзалларда тинтувлар ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)