Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Назар» номли янги таронасини мухлисларига тақдим этди. Хонанда қўшиғини яқинлари даврасида премьера қилди.

Шунингдек, Юлдуз Усмонова актриса Ҳалима Ибрагимова ва Нилуфар Усмонова билан «Кел» номли таронасини ижро этди.

Инстаблогер Жавоҳир Расулов Умра сафарини адо этганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Қиличбек Мадалиев қизиқчи Аваз Охуннинг концерт дастурида қўшиқ куйлади.

Лола «Ўзбекистон модалар ҳафталиги»да махсус унвон билан тақдирланди, хонанда унга бу мукофот берилишини кутмаганини, бироқ ёқимли лаҳзалар бўлгани ҳақида гапирди.

Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев қизларининг суратини фолловерларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Манзура Умра сафарини адо этиб, Ўзбекистонга қайтиб келганини маълум қилди. Хонанданинг шоу-бизнес оламидаги яқинлари — Машҳура Зулфиқорова, Зарнигор Ғаниева, Дилдора Ниёзова, Райҳон Уласенова ва дугоналари уни кўриш учун хонадонига ташриф буюрди.

Хонанда Муниса Ризаева фақат кучли феъл-атворга эга, мослашувчан инсонлар бошқаларнинг фикрига эътибор бермасдан ва ўзи хоҳлаган тарзда яшаши ҳақида айтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса Райҳон Асадова янги суратини мухлисларига намойиш этди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Маҳоратли раққоса Паризода онлайн рақс курсини сотувга чиқариши ҳақида мухлисларига гапириб берди.

Инстаблогер, актриса Феруза Норматова Умра сафарини адо этиб, Ўзбекистонга қайтиб келди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шунингдек, актриса Умра сафаридан қайтганидан кейин фақат бир кун меҳмон кутиши, ортиқча исрофгарчиликларга ва яқинларини заҳматга қўйишни истамаслиги ҳақида мухлисларига гапириб берди.

Феруза Норматова сафарга олиб борган iPhone 14 Pro Max’ини чемоданидан чиқармагани, телефон ҳақида умуман ўйламаганини айтди.

Актриса яқинлари уни кутиб олгани ва аэропортдан чиқиб, Сирдарёга боргани акс этган видеони мухлислари билан бўлишди.

«Ойбек ва Нигора» дуэти хонандаси Нигора ўғиллари билан тушган суратини мухлисларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Дилсўз тез кунларда ҳожи ота, ҳожи оналарга аталган янги қўшиғини тақдим этиши ҳақида обуначиларига гапириб берди.

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ўғли билан тушган суратини обуначиларига намойиш қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса Ҳалима Ибрагимова ўз ҳамкасби томонидан пичоқланган актёр ва продюсер Фарҳод Бадаловнинг видеосини мухлисларига тақдим этди.

Актёр Жавоҳир Зокиров рафиқаси билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова йўл ўртасига чиқиб қолган эшакни четга чиқариб қўйиб, унинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида фолловерларига гапириб берди.

Шунингдек, актриса оила аъзолари билан тоғда дам олаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

«Эски шаҳар» гуруҳи хонандаси Жасмин тез кунларда мухлисларига янги таронасига ишланган видеоклипни тақдим этишини маълум қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Асал Шодиева Истанбулдаги рейсига кечикиб боргани, йўлни йўқотиб қўйгани ва сўнгги дақиқаларда мўъжиза рўй бериб, унга ёрдам беришгани ҳақида мухлисларига гапириб берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Мавзуга доир:

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди