Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эрон зарбдор дронларни ишлаб чиқаришда АҚШ ва Европа мамлакатларидан келтирилган таркибий қисмлардан фойдаланмоқда, уларнинг импортини тақиқлаши керак бўлган санкциялар бунга тўсқинлик қилмаяпти. Бу ҳақда New York Times газетаси Conflict Armament Research ташкилотининг тадқиқот маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Тадқиқотчилар учувчисиз учар қурилмаларнинг учта моделини (Shahed-131, Shahed-136 ва Mohajer-6) ўрганиб чиқиб, уларда бутун дунё бўйлаб 13 та мамлакатнинг 70 та ишлаб чиқарувчиларига тегишли 500 дан ортиқ таркибий қисмларни аниқлаган. Шу билан бирга, уларнинг 82 фоизи АҚШда ишлаб чиқарилган. Детальларнинг аксарияти 2020 ва 2021 йилларда чиқарилган.

Украина расмий шахслари Эронни Россияга Mohajer-6 ва Shahed-136 дронларини сотишда айбламоқда. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Украинада Эрон дронларидан фойдаланилаётганидан бехабар эканини айтганди. 5 ноябрь куни Эрон Россияга учар қурилмалар етказиб берилганини тан олган, бироқ «кам миқдорда» ва Украинада жанговар ҳаракатлар бошланишидан «бир неча ой аввал» юборилганини айтганди.

Муножот Адилова
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)