Россия Туркманистонга Янги йил арчаларининг биринчи партиясини жўнатди. Бу ҳақда «Росселхознадзор» матбуот хизматига таяниб, «Хроника Туркменистана» хабар берди.
Биринчи партия Перм ўлкасидан юборилган 3600 та дарахтни ўз ичига олади, дейилади хабарда.
Маҳсулотлар лаборатория назоратидан ўтган, уларнинг эгасига учта фитосанитария сертификати берилган.
Россияда ноябрь ойининг бошидан буён жами 20 минг донадан ортиқ Янги йил арчалари (арча ва қарағай) кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган.
Игнабаргли дарахтларнинг қолгани тез орада Перм ўлкасидан Туркманистон ва Россия таркибидаги ҳудудларга жўнатилади, дейилади «Росселхознадзор» хабарида.
Изоҳ (0)