Қашқадарёнинг Чироқчи туманида бир гуруҳ фуқаролар ўртасида муштлашув бўлаётгани акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълум берди.
Унга кўра, видеодаги воқеа 11 ноябрь куни соат тахминан 20:30 ларда Чироқчи тумани «Янги Дам» МФЙда юз берган. Фуқаролар Х.С. ва Ў.П. ўртасида ўзаро тортишув юзага келганда, уларни ажратишга борган фуқаро Б.Ж.ни фуқаро Ў.П. ўткир тиғли жисм билан ҳеч бир сабабсиз чап биқин соҳасига бир маротаба уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «й», «л» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.П. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг ажримига асосан айбланувчи Ў.П.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда Чироқчи туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)