Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 20 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, соат 12:45 да Самарқанд шаҳар Шоҳи Зинда кўчасида:
- 1977 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги Malibu;
- 1988 йилда туғилган Н.У. бошқарувидаги Cobalt;
- 1996 йилда туғилган Т.О. бошқарувида бўлган йўловчи ташувчи автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, Cobalt автомобили ағдарилган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)