Наманган вилоятининг Чуст туманида Lacetti MAN юк машинаси билан тўқнашди.
Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, ЙТҲ 19 ноябрь куни соат 21:50 ларда, 4Р-122 Фарғона ҳалқа йўлининг 52 километрида, «Чустнон-Дўстларобод» МФЙ ҳудудида юз берган. Lacetti’ни бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган MAN юк машинасига урилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган Lacetti ҳайдовчисига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат бўйича Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)