Италиянинг Istat статистика агентлигининг якуний маълумотларига кўра, мамлакатда истеъмол нархлари октябрь ойида йиллик ҳисобда 11,8 фоизга ўсди, бу сўнгги 38 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, нархлар 11,9 фоизга ошган. Ўтган ойга нисбатан истеъмол нархларининг ўсиши 3,4 фоизни ташкил этди.
Сентябрь ойида нархлар йиллик ҳисобда 8,9 фоизга, ойлик ҳисобда эса 0,3 фоизга ошди.
Инфляциянинг тезлашиши асосан энергия ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари динамикаси билан боғлиқ. Ушбу икки тоифани ҳисобга олмаганда, нархлар йиллик ҳисобда 5,3 фоизга ошган, — дея қайд этади Istat.
Энергия нархлари сентябрь ойида 44,5 фоизга ошганидан кейин октябрь ойида йиллик 71,1 фоизга, озиқ-овқат нархлари эса 13,1 фоизга ошди.
Алкогольли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 фоизга ошди ва бир ой ичида ўзгармади. Кийим ва пойабзал мос равишда 3 фоиз ва 0,6 фоизга қимматлашди. Транспорт харажатлари ўтган йилга нисбатан 8,1 фоизга ошди ва 0,4 фоизга камайди.
Италияда Европа Иттифоқи стандартлари билан уйғунлаштирилган истеъмол нархлари октябрь ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,6 фоизга, ўтган ойга нисбатан эса 3,8 фоизга ошди.
Аввалроқ Буюк Британияда инфляция 41 йиллик энг юқори даражага кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)