Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталига жойлаштирилган.
Лот аукционга Комил Рўзиев буюртмасига асосан Яшнабод тумани МИБ томонидан жойлаштирилган. 2012 йилда қурилган икки қаватли уй 11 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,1 гектар. Бинонинг майдони — 567 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд. Лот изоҳида ёзилишича, уйда фуқаролар истиқомат қилади.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 3 млрд сўм. Аризалар 17 ноябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Kinder Fruits компаниясининг 100 фоиз давлат улуши аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)