• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Осман Наврўзов Россиядаги мардикордан YouTube’да клипи энг кўп томоша қилинган ўзбек хонандасига айланиш йўли ҳақида (видео)

    «Дарё» нашрининг YouTube’даги каналида ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришган хонанда Осман Наврўзов билан суҳбат ташкил қилинди. Хонанда Осман Наврўзов юлдузлик касалига чалинишидан қўрқиши, мусофир бўлишига санъат сабаб бўлгани, Россия бир неча марта бориб омади келмагани, дадаси у учун 10 йил ишлагани, ижодини туркман тилидан бошлагани, «Любимая» таронасининг ғоясини 50 долларга сотиб олгани, клипини эса 5000 долларга олгани ҳақида гапириб берди.

     Юлдузлик касалига чалинишдан қўрқиши ҳақида 

    Кўп марта юлдуз бўлганимни айтишган. Мен эса энг биринчи навбатда юлдузлик касалига чалинишдан қўрқаман. Масалан, кўчага чиқсам бошимга нимадир кийиб олишим кераклигини айтишади. Мен эса шу халқнинг ичидан чиқиб, улар орқали танилган бўлсам, нима сабабдан бундай қилишим керак, дейман. Тошкентгами, Хоразмгами ёки Қорақалпоғистонга борсам ҳам, бемалол айланиб юрававераман. Бу менга ёқмайди, — дейди хонанда.

    «Мактабни тугатиб, паспортимни олишим билан Россияга ишлашга кетганман»

    Москавага кетишимга санъат сабаб бўлган. Мен кичкиналигимдан санъатга қизиққанман, мактабга пайтида ҳам қўшиқ айттиришганда биринчи ўзим доскага чиқар эдим. Мен 1991 йилда туғилганман, 120 та ўқувчи бўлса ҳаммадан олдин югуриб чиқар эдим. Кичкиналигимда лаганни уриб ўтирганман, билмасам ҳам у ёки бу хонанданинг қўшиқларини айтиб юрар эдим.

    Кейин отам мени шифокор қиламан деб академик лицейга ўқишга берган. Ҳаттоки бориб ҳужжатларимни ва дипломимни олмаганман. Фақат санъатга қизиққанман. Мактабни тугатиб, паспортимни олишим билан Россияга ишлашга кетганман, — дейди Осман Наврўзов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Отам мен учун Россияда 10 йил ишлади»

    Биринчи борганимда ишларим унча юришмади, рус тилини билмас эдим, унча ўхшамади. Уйга бориб келиб, яна кетдим. Россияда қурилишда ишлаганман, усталарнинг олдига бориб барчасини ўргандим. Озгина пул йиғиб келдим, яна бўлмади. Кўпчиликнинг қўшиқларимни олиб айтавердим, ўхшамади, яна Россияга кетдим.

    Отам мен учун Россияда 10 йил ишлади. Топганини менга сарфлади, йиқилсанг ҳам олдинга йиқил, деди. Охирги марта 2014 йилда Россияга кетди. Отамнинг ишлари яхши бўлган, у пайт машинам ҳам йўқ эди. Уйим билан студиянинг ораси 60-70 километр чиқар эди, шунга олти-еттита машинага миниб борар эдим. Уйдан чиқаман, 10 километр тўхтаб, яна бошқа машинага минаман. Тинмасдан ишладим.

    Миллатим туркман бўлгандан кейин ижодимни туркман тили билан бошлаганман. Вақт ўтиб 2014 йилда «Гелсин ёрим» номли туркманча ашулам чиқди. Шундан кейин ўзимизнинг туркманлар орасида яхши танилдим, тинмасдан ҳаракат қилдим. Хит қўшиқларимнинг устида ишлаган акамга ўзбек санъатига ўтмоқчилигимни айтдим. Туркманларда тўй мавсуми бошланиб, вақт ўтиб 20 кун тўй бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, Ўзбекистонда тўй хизматларига чиқиб пул топилади, концертлар ҳам пуллик бўляпти. Секин-секин чиқиб иккита ўзбекча ашулам чиқди, биттаси яхши кетди, биттаси кетмади, — дейди хонанда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

     «Любимая» таронасининг ғоясини 50 долларга сотиб олгани, клип олишдаги қийинчиликлар ҳақида

    Аввал тўй хизматларидаги нархимиз арзон бўлган, пул йўқ эди. Қийналиб юрар эдим, қўшиғимни эфирга беришга пул топсам, бошқасига пул топа олмас эдим. Кейин қарасам телефонимнинг орқасида 50 доллар пул турган экан, «Любимая»ни кўрсам эсимга тушади. Бу қўшиқни TikTok’да эшитиб қолдим, Пўлат Раҳмон деган бола бор эди, ғоя ўша инсонга тегишли. Шу қўшиқни менга бер, дедим. У 50 доллар берсам, қўшиқнинг ғоясини менга беришини айтди. Қараб туриб телефонимнинг орқасини очсам 50 доллар чиқди, мана деб унга бердим. Ҳайрон қолдим, худди бир жойдан келгандек бўлди. Қўшиқни сотиб олиб, бир марта куйладим, бироқ машҳур бўлмади. Олти ойдан кейин яна қайта куйладим.

    Ўша пайтлар мен учун 2 000 доллар катта пул бўлган, чунки бир миллионга тўйга чиқар эдим. Битта тўйга олти соат хизмат қилар эдик. «Любимая»га клип олдик, охирида бир миллион пул етмаяпти. Клипни администраторим олган, бу гапни менга айтгандан кейин клип керак эмас деб айтдим. Тўйда турибман, хабар ёзади, телефон қилиади. Кейин мен  ҳаммаси жонимга тегди, ўчир, ҳеч нарса керак эмас деб айтдим. У шунча иш битди, яна бир миллион пул керак деб айтди. Тошкентда ҳам танишим йўқ, энди келиб юрган пайтим эди. Клип чиққандан кейин, ‘просмотр’ зўр бўлди, айланди. Ҳозир ўйлаб бу ҳам бир яхшилик экан дейман.

    Қўшиқларимни эфирга камроқ бераман, бундан кейин унга ҳам куч қаратяпман. Кичкиналигимда озгина бўлса ҳам танилишни ният қилган эдим. Кечалари йиғлар эдим, ҳеч ким билмаган. Тўйларга борганда акаларим билан колонкаларни тушираман. Ҳалигача эсимда, Хоразмдаги телеканалларининг бирида биринчи марта эфирга чиқишим керак эди, костюм-шим кийиб олганман. Сабаби ундан кейин тўйга боришим керак бўлган. Тўй кўчада бўлган, ёмғир, қор ёғиб турибди. Колонканинг кабеллари бир қарич лойнинг ичига кириб кетган. Тўй тугагандан кейин колонкаларни йиғиштириш керак бўлган, кабел совуқдан қотиб қолган, костюм-шимим ярмигача лой бўлган», — дейди Осман Наврўзов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Отам 2 000 доллар жўнатса, 100-200 долларини уйга бериб, қолганини ижодга сарфлаганман» 

    Отам мен сенга ишонаман, ҳали ҳаммасини уддалайсан, деб айтган. Саҳнага чиқиш учун ҳам моддий томонлама қўллаб-қувватлаш бўлмаса қийин. Инсонни ўзида ҳаракат бўлмаса ундан ҳам қийин. Отам охирги марта Москвага кетганида ‘сени машҳур қиламан’ деб кетган, шу билан уч ярим йилдан кейин келган. У пайт уйланмаган эдим, кейин отам 2 000 доллар жўнатса, 100-200 долларини уйга бериб, қолганини ижодга сарфлаганман.

    Қўшиқларимнинг биттаси машҳур бўлса, биттаси кетмас эди, ўшанда ҳам тушкунликка тушмаганман. Отам ёрдам беради деганман, кейин Москвага кетаман деб қолсалар, йўқ кетмайсиз, сиз кетсангиз, ишлаётган пулларим ҳам кетиб қолади, дейман. Ўзим ҳам ўрганиб қолганман, хизматга бориб келиб пулини дарров отам билан онамга бераман. Менда ҳомий бўлмаган, чўнтагимни тўлдириб пул топмаганман. Уйда ёлғиз ўғилман, мендан кейин учта синглим бор. Отам асосий ҳомийим, — дейди хонанда.

    Мавзуга доир: 

    • Жаноб Расул, Осман Наврўзов ва Жалолиддин Аҳмадалиев. Интернет юлдузларининг «бирров»и қанча?
    • Украин, рус, қозоқ ва эроний — ўзга миллат вакили бўлса-да, соф ўзбек тилида ижод қилаётган машҳурлар (фото)
    • «Жўжи қоро», «Акахонларим», «Эҳ, жўралар». Ҳаётдагидан кўра YouTube’да машҳур бўлган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)
    15.11.2022, 15:59   Изоҳ (0)   16004
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: «Табиб» фильмидаги гўзал Мариса ҳозир қандай кўринишда?

    15.11.2022, 14:51

    «Мени концертга аралаштиришмади». Шоҳжаҳон Жўраев фитналар туфайли уни отасига яқинлаштиришмаётгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    15.11.2022, 11:54

    «Аслида Аллоҳ уни ўзига чақирганди». Instagram’да Жасур Рафиқов хотирланмоқда

    14.11.2022, 22:53

    «Тўшакка михланиб қолганига бир йилча бўлганди». Жасур Рафиқовнинг ўлимига қандай касаллик сабаб бўлгани ҳақида маълумот берилди (видео)

    14.11.2022, 21:25

    Машҳур совет даври мультфильмларидаги энг кулгили 5 та хато (фото)

    14.11.2022, 19:48

    «Истанбуллик келин» сериали юлдузи Асли Энвер турмушга чиқди (фото)

    14.11.2022, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.