Эҳтимол, кўпчиликни кечки пайт қандай фильмни томоша қилиш керак, деган савол қийнар. Harper’s Bazaar Kazakhstan нашри кино ихлосмандларига 2022 йилнинг энг кутилган янги фильмлар рўйхатини тақдим этди.
«Ҳукмдор аёл»
1800 йилларда Дагомей қироллигида содир бўлган ҳақиқий воқеалардан илҳомланган ушбу тарихий достон аёл жангчиларнинг етакчиси ҳақида ҳикоя қилади. Уларнинг барчасига Ғарбий Африка қироллигини душманлардан ҳимоя қилиш вазифаси юкланган. Улар ўз вазифаларини муваффақиятли бажара оладими? Буни кинони томоша қилиб, билиб олиш мумкин.
«Сариқ соч»
Мерилин Монро суратга тушмасидан аввал қандай бўлган? Унга ақл бовар қилмас шон-шуҳрат қандай таъсир қилди? Голливуднинг энг машҳур юлдузи сифатида қайта туғилган Ана де Армас «Сариқ соч» фильмида бу ҳақда айтиб беради.
«Армагеддон вақти»
Америка орзуси — бу 80 йилларда Квинс оиласи эришмоқчи бўлган мақсад. Бироқ унга борадиган йўл осон бўлмайди.
«Фабелманлар»
Урушдан кейинги даврда Аризонада улғайган ёш амбицияли режиссёр кино чўққиларига интилади. Агар унинг исмини эшитсангиз, у муваффақиятга эришганми ёки йўқми, дарҳол тушунасиз.
«Ўғил»
Аслида ота ҳақидаги ушбу преквелда Хью Жекманнинг қаҳрамони оила ва иш ўртасидаги мувозанатни топиш учун курашади.
«У деди»
Фильм сюжети #MeToo ҳаракати қандай туғилгани ва унинг келиб чиқишида ким тургани ҳақида ҳикоя қилади.
«Оқ шовқин»
Бу бахтсиз ҳодиса натижасида нафақат оиласини, балки бутун дунёни қутқариши керак бўлган ота ҳақида ҳикоя.
«Аёллар гапирмоқда»
Қолиш ва жанг қилиш ёки қочиш? Диний жамият ичида қолган бу аёллар танлов қилишлари керак.
«Чироқлар империяси»
Воқеалар 80 йилларда бўлиб ўтган. Макон қирғоқдаги инглиз шаҳарчасида жойлашган эски кинотеатрдир. Ҳозирча билиш мумкин бўлган нарса шу.
«Кит»
Ички ҳис-туйғулари туфайли қизи билан алоқани йўқотган эркак ҳамма нарсани тузатишга ҳаракат қилмоқда.
«Бобил»
Голливуд юлдузи бўлиш учун олов ва сувдан ўтиш керак. Шунингдек, мавқейи ва характеридан қатъи назар, одамлар билан мулоқот қилишни ўрганиш лозим.