Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Хонанда Ҳамдам Собиров ўзи учун яратилган махсус соч турмаги акс этган видеони эълон қилди.
Нодир Зоитов ва «Фарҳод ва Ширин» дуэти хонандаси Ширин 11 ноябрь куни тўйининг 3 йиллигини нишонлади.
Хонанда Юлдуз Турдиева хонадонида яна чироқ ўчиб қолгани акс этган суратни жойлади.
Хонанда Дилсўз турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан сайрга чиққани акс этган видеони обуначиларига намойиш қилди.
Актриса Ойдин Юсупова янги сурати билан кўриниш берди.
Хонанда Гулсанам Мамазоитова фолловерларига янги суратини кўрсатди ва тўй хизматларида мухлислари билан кўришиб қолиши ҳақида гапирди.
Хонанда Малика Эгамбердиева қизалоғининг туғилган кунини қандай нишонлаганини мухлисларига кўрсатди.
Лола қизи Шаҳина билан суратини мухлисларига кўрсатди ва фарзандларга меҳр бериш кераклиги ҳақида гапирди.
Инстаблогер, актриса Феруза Норматова Макка шаҳрида онаси, аммаси, холаси билан тушган суратини обуначиларига кўрсатди. Шунингдек фолловерларига Макка шаҳрида вақтдан унумли фойдаланиш кераклиги ҳақида гапириб берди.
Шу билан бирга, у Мадина шаҳрида олинган яна бир видеони мухлисларига кўрсатди.
Феруза Норматова Мадина шаҳридан репортаж тайёрлади. Актриса отасининг оёқ кийимини ўғирлаб кетишгани ҳақида гапирди.
Шунингдек, Феруза Норматова Умра сафаридан видео жойлаётганига изоҳ берди ва видеони овқатланиш пайтида, бўш вақтида, Макка ҳақида тасаввурга эга бўлмаган инсонлар учун қўяётганини айтди.
Актёр Жавоҳир Зокиров турмуш ўртоғи ва ўғли билан тушган суратини мухлисларига намойиш қилди.
Актриса Муқаддас Саъдуллаева мухлисларига Макка шаҳридан кўриниш берди.
Актриса Машҳура Зулфиқорова Туркиянинг Бурса шаҳрида тушган суратини саҳифасига жойлади.
Хонанда Муниса Ризаева барча мухлисларига яхши кайфият ҳамроҳ бўлишини тилади.
Болливуд юлдузи Прити Зинта суррогат она орқали дунёга келган эгизак фарзандлари — қизалоғи Жия ва ўғли Жайнинг суратини саҳифасига жойлади ва уларни бир ёшга киргани билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди.
Раққоса Паризода агар бир инсоннинг қалбида бошқа инсонни яхши кўриши учун хоҳиш бўлса, кичкина сабаб билан ошиқ бўла олиши ҳақида гапирди.
Каниза янги сурати билан обуначиларига кўриниш берди.
Хонанда Малика Равшанова онаси билан тушган суратини саҳифасига жойлади ва оналарнинг фарзандига бўлган садоқати ҳеч қачон ўзгармаслиги ҳақида гапирди.
Актриса Ҳалима Ибрагимова Юлдуз Усмонованинг гардеробидаги кийимлар, тақинчоқларни обуначиларига кўрсатди.
Мавзуга доир:
- Instagram: Сардор Раҳимхон Тошкентда шифохона қурмоқчи, Каъба олдида дугонасини дуо қилган Муқаддас, Райҳонга совға берган Шаҳло.
- «Ўзавтомоторс сизни миниб юрибди». Даврон Кабуловнинг ҳайдовчиларга мурожаати, Аваз Охун Эйфелни ютди. Instagram янгиликлари.
- Instagram: Истанбулда паспортини йўқотган Райҳон Уласенова, Асал Шодиева Бокуда, Умра сафаридаги машҳурлар.
- Instagram: Коронавирусга чалинган Нилуфар Усмонова, Москвада концерт берган Озода Нурсаидова, қизли бўлган Азиз Умрзоқов.