Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри божхона бошқармасининг хабар қилишича, фуқаронинг Captiva машинасидан 100 граммдан ортиқ гашиш топилди.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Хабарга кўра, гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланувининг олдини олиш борасида божхона органлари томонидан тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтнинг Бектемир туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида Captiva автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилиши натижасида транспорт воситасида оғирлиги 103,04 граммни ташкил қилувчи гашиш гиёҳвандлик воситаси яширилгани фош бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Дунё
БМТ Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари учун Исроилни айбдор деб топди