Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали ташилган йўловчи сони ҳақида маълумот берди.
Маълумотларга кўра, 9 ойда Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали 3 миллион нафар йўловчи ташилган.
Ҳаво йўллари орқали йўловчи ташиш 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда, йўловчилар сони 43,5 фоизга ошган.
Аввалроқ Uzbekistan Airways ноябрь ойида кексалар учун эконом-класс (К-класс ва ундан юқори) тарифларига 25 фоиз чегирмаларни тақдим этганди.
Изоҳ (0)