Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ишга жойлашишда кўмаклашиш эвазига фуқародан товламачилик йўли билан пора тариқасида 1,5 минг доллар олган шахс ушланди.
Қайд этилишича, 7 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан аҳолига юридик хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ муассиси «М.О.» Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ишга жойлашишда кўмаклашиш эвазига фуқародан товламачилик йўли билан пора тариқасида 1,5 минг доллар миқдоридаги пул маблағларини олаётган вақтида қўлга олинди.
Гумонланувчига нисбатан Бош прокуратура қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168, 28 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)