Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Манчестер Сити» 2021/22 йилги мавсумнинг молиявий ҳисоботларини тақдим этди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Инглиз клубининг қайд этишича, ўтган мавсумда рекорд даражадаги даромад ва фойда қайд этилган. «Манчестер Сити»нинг даромади 613 миллион фунтни ташкил этган, фойда эса — 41,7 миллион фунт. Фойда ўтган йилга нисбатан икки баробарга ўсган.

Бунинг асосий сабаби сифатида коронавирус пандемиясидан кейин мухлисларнинг «Etihad» стадионига қайтиши ва тижорий даромадлар ошгани кўрсатилган.

Бундан ташқари «шаҳарликлар» футболчилар трансферидан 67,7 миллион фунт ишлаб олган. Ўтган беш йил ичида «Манчестер Сити» футболчилар сотувидан 250 миллион фунт фойда олган.

«Манчестер Сити» 2021/22 йилги мавсумда Англия Премер Лигасида ғолиб чиққанди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда