Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Acıbadem шифохоналар тармоғи ўзининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги йўлини Истамбул (Туркия) ҳудудидаги кичик маҳаллий касалхона сифатида бошлаган. Бугунги кунда Acıbadem 5 та давлатда, жумладан Туркия, Болгария, Македония, Сербия ва Нидерландияда 24 та шифохона ва 14 та амбулатория шифохонаси билан фаолият юритувчи глобал тармоқ ҳисобланади.

Бугунги кунда Acıbadem шифохоналар тармоғи тиббий туризм соҳасида дунёдаги етакчи брендлардан бўлиб, Joint Commission International (ЖCИ) ва ISO 15189 клиник лабораториялар аккредитацияси сертификати каби халқаро сифат стандартларига жавоб берадиган эксперт гуруҳлари ёрдамида ва илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда энг юқори сифатли хизматларни тақдим этмоқда. Ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб беморлар даволаниш учун Туркияга ташриф буюришади ва улар Acıbadem шифохонасини танлашади. Қулайлик, ишонч ва изчилликни таъминлаш учун Acıbadem хорижлик беморларга консультация, диагностика муолажалари, даволаш ва суғурта каби кенг кўламли хизматларни тақдим этади, шу билан бирга, шаҳар бўйлаб транспортда ҳаракатланиш, меҳмонхонага жойлаштириш, ҳамда 20 хил тилда таржима хизматларини таклиф этади.

Acıbadem’нинг ҳар бир шифохона тармоғида «универсал марказ» мавжуд бўлиб, у ерда барча халқаро беморлар ўзларига керакли бўлган маълумотларни олишлари, ҳордиқ чиқаришлари (марказда қулай ўриндиқлар, дам олиш зонаси мавжуд) ва барча ташкилий ишларда мутахассислар томонидан керакли ёрдамни олишлари мумкин.

Тиббиёт соҳасида дунёга машҳур тармоқ ва Туркиянинг етакчи соғлиқни сақлаш гуруҳи сифатида Acıbadem жадал суръатларда ўсишда давом этмоқда. Гуруҳ ўзининг энг янги шифохонаси — Истанбулдаги ўнинчи ва дунёдаги йигирма тўртинчи шифохоналар тармоғи бўлмиш — Acıbadem Ataşehir шифохонасини очди. Acıbadem Ataşehir ўзининг ноёб меъморчилиги, илғор тиббий технологиялари ва фақатгина соғлиқни сақлаш бошқаруви жамоаси томонидан ишлаб чиқилган рақамли тизимлари билан ном қозонган. Шифохона биносининг ички майдони 65 000 кв.м. ва «Экологик тоза» ва «Ақлли бино» функциялари учун LEED Gold эко стандартига мувофиқ сертификатланган.

Acıbadem Ataşehir тиббиётнинг барча соҳаларида даволанишни қамраб олади, аммо касалхонанинг ноёб дизайни ва беморларнинг хавфсизлиги ва қониқишини таъминлаган ҳолда уларнинг барча эҳтиёжларини ҳисобга оладиган хусусиятлари туфайли онкология, гинекология, нейрожарроҳлик, ортопедия, ЭКУ ва педиатрия беморларига алоҳида эътибор қаратилади. Шифохонада беморлар учун 153 та палаталар ва 298 нафар ётоқжойлар, 10 та операция хонаси, 1 та ЭКУ учун операция хонаси, эндоскопия/колоноскопия ва ангиографик аралашув хоналари мавжуд.

Acıbadem Ataşehir шифохонасида болалар учун қулай муҳитни таъминлайдиган алоҳида бино мавжуд бўлиб, у ерда бемор-болажонлар шифохона муҳитидан чалғишлари мумкин. Педиатрия бўлими барча бўлим ва бўлинмаларида шифокорлар билан кечаю кундуз фаолият юритади. Кўрикдан ўтиш хонаси поликлиниканинг кириш қисмида жойлашган бўлиб, иситма ва инфекция билан оғриган болалар учун тўғридан-тўғри алоҳида кириш жойига эга. Қон таҳлиллари ва эмлаш учун болалар ва уларнинг оилалари шифохонага кирмаган ҳолда махсус бўлимга ташриф буюришлари мумкин.

Шунингдек, яна бир алоҳида кириш эшиги мавжуд бўлиб, у ерда тажрибали мутахассислар жамоасидан иборат онкология диспансери саратон касаллигига чалинган беморларга кўп тармоқли хизмат кўрсатади. Жамоа Ataşehir шифохонасида жойлашган Truebeam ва Ethos radiatsion онкология қурилмалари билан ишлашда катта тажрибага эга. Радиацион онкология технологияларидан ташқари диагностика учун PET-КТ ҳам мавжуд, шифохонада жами 34 та кимётерапия бўлими фаолият юритади, улардан 30 таси амбулатор бўлим ва 4 таси даволаш учун стационар бўлимлардир.

Туркиядаги Acıbadem шифохоналарида даволанишга оид барча қизиқтирган саволлар бўйича Acıbadem’нинг Тошкент ва Самарқанддаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин:

Тошкентдаги ваколатхонамизнинг манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли мавзеси, 19-уй.

Телефон: +998 95 144 54 45

Самарқанддаги ваколатхонамизнинг манзили: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек 140.

Телефон: +998 66 234 41 71

Расмий сайт орқали барча керакли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин: www.acibadem.com.ru

Шунингдек, қўшимча маълумотларни олиш учун, ҳамда тажрибали ва юқори малакали шифокорларнинг қабулига ёзилиш учун Acıbadem расмий Telegram ва Instagram саҳифаларига аъзо бўлишингиз мумкин:

Telegram

Instagram

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)