Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аргентинанинг «Бокс Хуниорс» ва «Расинг» жамоалари ўртасида Чемпионлар кубоги ўйини бўлиб ўтди.

Фото: Twitter/@FanArgentino

Фото: Twitter/@FanArgentino

Учрашув кескин ўйин ва тортишувларга бой бўлди. Натижада «Бока Хуниорс»нинг етти футболчиси (беш нафар майдондаги ва икки нафар захирадагилар), шунингдек, бош мураббийига қизил карточка кўрсатилган. Шу боис ҳакам ўйинни муддатидан аввал тугатишга мажбур бўлган.

«Расинг»нинг ҳам уч нафар футболчиси четлатилган. Шу тариқа бир ўйинда 10 нафар футболчи ва бир мураббий қизил карточка олган.

Ўйин «Расинг»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Ҳакам ўйинни тўхтатган вақтда иккинчи «овер тайм»га қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганди.

Чемпионлар Кубоги Аргентина чемпионати ғолиби ва Профессионал Лига кубоги соҳиби ўртасида ўтказиб келинади. «Бока Хуниорс» ҳар икки мусобақада ҳам ғолиб чиққани боис иккинчи финалчи номи «Расинг» ва «Тигре» жамоалар ўртасидаги ўтиш ўйинидан кейин аниқ бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Ҳаммаси қаҳвахонадан бошланган»: Кемерон Диас ва Дрю Берриморнинг вақт синовидан ўтган дўстлиги (фото)
Дунё
Хитой собиқ раҳбари Цзян Цзэминь 96 ёшида вафот этди
Дунё
Еврокомиссия: Урушда 100 минг украиналик аскар ва 20 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди (видео)