Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқ депутатлари Қамаши туман Кенгаши депутати Панжи Нуртоев ўз вазифасини бажараётган «Дарё» журналисти Отабек Қўлдошевни ҳақорат қилиб, тилга олиб бўлмайдиган сўзлар ишлатди.

Мен депутатман, сенга ўхшаган журналистни уриб қўйибман, — дейди депутат ахборот олишга уринган журналистга.
Шунингдек, у мактаб ўқувчисини ўласи қилиб калтаклаганини, уни ўлдирмаганидан афсусда эканини тан олган.

«Ўша ўқувчини ўлдирмаганимдан афсусдаман», — дейди бу ҳақда гапирган депутат.

Хоҳласанг, республикадаги Актамовми (ЎзЛиДеП Марказий Кенгаши раиси Актам Ҳайитов назарда тутилмоқда — «Дарё» изоҳи) деган анави бор, спикерми? Танзила Норбоевага ҳам бор, депутатликни ҳам уриб қўйибман, сени ҳам уриб қўйибман, — дейди депутат.
Депутат журналист билан суҳбати ёзиб олинаётгани ҳақида огоҳлантирилса ҳам ҳеч кимдан қўрқмаслигини айтиб, ҳақорат қилишда давом этган.

«Дарё» депутатнинг ушбу ҳаракати юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти масъуллари билан боғланиб, депутатнинг ушбу ҳаракати ҳақида маълум қилди.

Биз мазкур ҳолатни назоратга олдик ва бу бўйича муносабат билдирамиз, — дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти масъули Нилуфар Ўтаганова.

Изоҳ

Azamat Qobilov

5 ноябр, 12:09

Панжи Нуртоевни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Бу ерда журналистни берган саволининг ўзи нотўғри. Қизини хонасига, уйига бегона бола кириб ўтирибди яширинча. Нима хуш келибсиз деб кутволиши керак эдими? Савол бераётган журналист сал фаросатини ишлатса бўларди. Депутатлигини нима алоқаси бор бу ишга?

Nurmuhammad

5 ноябр, 05:26

To'g'ri qilgan deputat.

Umid

5 ноябр, 00:29

Tushinish kerak bu odamni nima desin urgan urishga loyiq ish bo'lga

Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Сурияда ИШИД етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади
Дунё
АҚШ Эрон ядро дастурини ҳарбий йўл билан тўхтатишга тайёрлигини билдирди
Дунё
«Ойига 2,5 минг кишигача». АҚШ Украина ҳарбийларини ўқитиш дастурини кенгайтирмоқчи