Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Иқлим ўзгариши туфайли, бутун дунёдаги музликлар, шу жумладан, Африкадаги сўнгги музлик ҳам 2050 йилга келиб, эриб кетиши муқаррар, деб ёзади DW.

Фото: «Elements.envato.com»

Фото: «Elements.envato.com»

ЮНEСКО ҳисоботига кўра, БМТ Жаҳон меросига киритилган объектларда жойлашган музликларнинг учдан бир қисми 30 йил мобайнида эриб битади.

Килиманжаро тоғидаги охирги музликлар ҳам, Альп тоғидагилари ҳам, шунингдек, АҚШда Йосемите миллий паркидаги музликлар ҳам йўқ бўлиб кетади. Уларнинг эришини бутун дунёнинг иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича хатти-ҳаракатлари тўхтатиб қололмайди, дейди олимлар.

«Музликлар иқлим ўзгаришининг аҳамиятли кўрсаткичларидан биридир, чунки улардаги ўзгаришлар кўзга ташланади. Бу биз ҳақиқатда кўришимиз мумкин бўлган нарсадир», — деди тадқиқотчилар.

Уларнинг айтишича, БМТ жаҳон мероси объектларидаги музликларнинг қолган учдан икки қисмини қутқариш мумкин, қачонки дунё глобал исишни 1,5 даражагача чекласа.

Олимлар 2050 йилга қадар ғойиб бўладиган жаҳон мероси объектлари рўйхатини келтириб ўтди:

  • Гиркан ўрмонлари (Эрон);
  • Дурмитор миллий парки (Черногория);
  • Вирунга миллий парки (Конго демократик республикаси);
  • Хуанлун манзарали ва тарихий тумани (Хитой);
  • Йеллоустоун миллий парки (АҚШ);
  • Маунт-Кения табиий ўрмони (Кения);
  • Пиреней тоғларининг Мон-Пердю ҳудуди (Франция, Испания);
  • Рувензори миллий тоғлар парки (Уганда);
  • Путорана платоси (Россия);
  • Сардона тектоник ҳудуди (Швейцария);
  • Наханни миллий парки (Канада);
  • Лоренца миллий парки (Индонезия);
  • Врангель ороли табиий қўриқхона тизими (Россия);
  • Килиманжаро миллий парки (Танзания);
  • Йосемит миллий парки (АҚШ);
  • Доломит тоғлари (Италия);
  • Коми ўрмонлари (Россия).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов