Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2022 йил охирида Украина меҳнат бозори ўз иш ўринларининг атиги 15,5 фоизини йўқотиши кутилмоқда. Бу Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Уруш бошида башорат қилган қисқаришнинг деярли ярмини ташкил этади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди

Фото:«Коммерсантъ»

Фото:«Коммерсантъ»

Таҳлилчилар прогнознинг яхшиланишини «Украина армиясининг қарши ҳужуми ва ҳукумат назорати остидаги саноат корхоналари бўлган ҳудудларнинг бир қисми қайтарилиши» билан изоҳламоқда. 

Шу билан бирга, иш билан таъминланишнинг кейинги ўсиши Европада бўлган қочқин фуқароларнинг мамлакатга қайтиш тезлигига ҳам боғлиқ бўлади.

2022 йил охирида Украинада бандлик даражаси аввалги прогнозларда айтилганидек камаймаслиги мумкин, — дея қайд этади ХМТ. 

Бироқ ташкилот таҳлилчиларининг таъкидлашича, ҳозирги шароитда Украина меҳнат бозорининг барча кўрсаткичлари Россия билан урушга ўзаро боғлиқдир. 

Украина Миллий банки 2022 йилда мамлакатда ишлаб чиқариш ҳажми 33,4 фоизга қисқаришини башорат қилмоқда. 

Шу билан бирга, Украина регуляторининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳарбий ҳаракатлардан мамлакатга кўрилган зарар камида 114,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. 

Ушбу зарарнинг қарийб 72 фоизи (82,9 миллиард доллар) турар жой бинолари ва ижтимоий инфратузилма объектларига тўғри келади. 

Жорий йилнинг апрель ойида ХМТ Украинада иш ўринлари қисқариши бўйича биринчи прогнозни амалга оширди — кейин таҳлилчилар мамлакатдаги иш ўринлари сони 4,8 миллионга ёки деярли учдан бирига қисқаришини башорат қилди.

Эндиликда ташкилот ўз прогнозини яхшилади — жорий йил охирига келиб иш ўринлари қисқариши аввалги прогнозга қараганда икки баравар бўлиши кутилмоқда — 2,4 миллион иш ўрни.

Аввалроқ Украинанинг энг бой одами Россияга қарши Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, янги силкинишлар қайд этилди
Шоу-бизнес
Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 
Маҳаллий
Намангандаги уйда газ портлаб, 4 киши тан жароҳати олди