• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистоннинг Европа иттифоқи давлатлари билан савдо алоқалари қандай кечмоқда?

    2021 йил якунларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари ташқи савдосининг умумий ҳажмида Европа Иттифоқи давлатларининг умумий товар айланмасидаги улуши 21 фоиз, экспорт 28 фоиз ва импорт 14 фоизни ташкил этди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Европанинг 27 давлатини ўз ичига олган Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ҳамкорлиги мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётининг кўплаб соҳаларини қамраб олган ва 30 йиллик тарихга эга. 

    Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш мақсадида 2018 йилда Европа Иттифоқи билан янги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (EPCА) тузиш бўйича музокараларни бошлади. 

    Томонлар жорий йилнинг июль ойида битимни кейинчалик имзолаш ва у тугагандан сўнг кучга киришига келишиб олди.  

    Мазкур Битим янги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, савдо-иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришни назарда тутади. 

    Хусусан, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, энергетика, транспорт, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши, рақамли иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш, бандлик ва ижтимоий масалалар, шунингдек, илмий тадқиқотлар каби қатор муҳим йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган.

    2017 йилдан бошлаб Европа инвестиция банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон билан ҳамкорликни тиклади, бу Ўзбекистонда Европа Иттифоқининг инвестиция лойиҳалари сони ва уларни молиялаштириш ҳажмининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилди.

     

    Европа Иттифоқи ҳам ҳар йили асосан Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этади. 

    2020 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи «Ўзбекистон ташқи савдосига кўмаклашиш» лойиҳасини молиялаштириб келмоқда. 

    Бу лойиҳа Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши учун зарур бўлган тартибларни бажариш учун техник ёрдам кўрсатишни ҳам ўз ичига олади.

    Европалик инвесторларнинг Ўзбекистонда ишлашга қизиқиши ҳам ортиб бормоқда. Шундай қилиб, Европа давлатлари капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони 2017 йилдан буён 2,4 баробарга ошиб, 440 тадан 1052 тага етди, улардан 300 дан ортиғи 100 фоиз Европа капитали иштирокида.

    Сўнгги беш йилда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 50,5 фоизга ўсиб, 2,6 миллиард доллардан 3,9 миллиард долларга, экспорт 39,2 фоизга ўсиб, 400,7 миллион доллардан 557,7 миллион долларга, импорт 52,6 фоизга ўсиб, 2,2 миллиард доллардан 3,3 миллиард долларга етди. 

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Шу билан бирга, ўзаро савдодаги салбий салдо 55,6 фоизга ошиб, 1,8 миллиард доллардан 2,8 миллиард долларга етди.

    2020 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ташқи савдоси статистикасида 2020 йил январь ойида Европа Иттифоқидан чиққан Буюк Британия билан савдо кўрсаткичлари ва шу сабабли Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан савдоси умумий кўрсаткичлари ҳисобга олинмайди. 

    2021 йилда Европа Иттифоқи мамлакатлари улушига Ўзбекистон умумий савдо айланмасининг 9,2 фоизи, умумий экспортининг 3,3 фоизи ва жами импортининг 13 фоизи тўғри келган.

    Ўзбекистон Европа Иттифоқининг бир томонлама «Умумлаштирилган имтиёзлар тизими GSP+» бенефициари мақомини олиш бўйича 27 та халқаро конвенцияни ратификация қилиш билан бирга, Европа Иттифоқининг барча шартларини бажарди. 

     

    Натижада, 2021 йил 10 апрелдан Европа Иттфоқи Ўзбекистондан GSP+ доирасида импорт қилинадиган товарларга имтиёзли (нол) тарифларни қўллашни бошлади.

    2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2020 йилга нисбатан деярли ўзгармаган ва 3,9 миллиард долларни ташкил этган. 

    2022 йилда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатларига экспортини сезиларли даражада ошириш тенденцияси давом этди. 

    Шундай қилиб, жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 14,2 фоизга ўсди ва 3,1 млрд долларни ташкил қилди. 

    Бу даврда Ўзбекистондан Европа Иттифоқига экспорт 68,1 фоизга сезиларли ўсиб, 619,9 млн доллар бўлди. Импорт эса 5,8 фоизга ўсган ва 2,5 млрд долларни ташкил қилган. Салбий савдо баланси 5,6 фоизга камайиб 1,9 млрд доллар бўлган.

    2021 йилда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан экспорти ва импорти таркиби қуйидаги асосий товар гуруҳлари бўйича ифодаланди:

    Умумий савдо айланмаси бўйича Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари қуйидагилардир: 

    • Германия — 765,7 миллион доллар (умумий савдонинг 19,7 фоизи); 
    • Литва — 505 миллион доллар (13 фоиз); 
    • Италия — 430,3 миллион доллар (11,1 фоиз); 
    • Нидерландия — 287,6 млн доллар (7,4 фоиз); 
    • Франция — 280,8 млн доллар (7,2 фоиз); 
    • Польша — 249 млн доллар (6,4 фоиз); 
    • Латвия — 232,7 млн доллар (6 фоиз); 
    • Чехия — 199,3 млн доллар (5,1 фоиз); 
    • Испания — 157,8 млн доллар (4,1 фоиз); 
    • Венгрия — 115 млн доллар (3 фоиз); 
    • Австрия — 105,9 млн доллар (2,7 фоиз) ва бошқалар.

    Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатларига экспортининг асосий ҳажми Польша (умумий экспортнинг 15,9 фоизи), Германия (12,9 фоиз), Нидерландия (12,5 фоиз), Литва (12,0 фоиз), Латвия (9,9 фоиз), Италия (7,2 фоиз) каби мамлакатларга жўнатилади. 

    Европа Иттифоқи давлатларидан Ўзбекистон учун зарур бўлган маҳсулотларнинг асосий етказиб берувчилари Германия (умумий импортнинг 20,9 фоизи), Литва (13,2 фоиз), Италия (11,7 фоиз), Франция (7,8 фоиз), Нидерландия (6,6 фоиз), Латвия (5,3 фоиз) ва бошқалар ҳисобланади. 

    Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорти сезиларли даражада ошганига қарамай, импорт ҳажми экспорт ҳажмидан бир неча баравар юқори. Масалан, 2021 йилда деярли 6 баробар кўп эди. 

    Юрий Кутбитдинов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    02.11.2022, 23:35   Изоҳ (0)   15173
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Киевда электрни тежаш мақсадида троллейбуслар автобусларга алмаштирилди

    02.11.2022, 07:29

    Иш қидирувчилар ва иш сўраб келувчилар сони кўпайган: Ўзбекистонда бизнес кайфияти қандай бўлмоқда?

    01.11.2022, 22:20

    Қозоғистонда нархлар 7 йиллик рекорд даражада кўтарилди

    01.11.2022, 13:04

    Тошкентда уйларнинг ижара нархи бир ойда 50 фоизга ошгани маълум қилинди

    01.11.2022, 11:00

    Ўзбекистонда апрелдан бери нархлар энг кўп ўсгани маълум бўлди

    31.10.2022, 23:55

    Европада инфляция янги рекорд даражага кўтарилди

    31.10.2022, 18:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.