Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қайд этилишича, 3 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) 2-қисми ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан ҳуқуқбузар деб топилган А.Х. (2004 йилда туғилган)га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

Иш ҳужжатларига кўра, ҳуқуқбузар 1 ноябрь куни соат тахминан 17:00 лар атрофида ўз бошқарувида бўлган Nexia-2 автомашинасини Юнусобод тумани Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб кетаётган вақтида ИИО ходимлари томонидан жезл ёрдамида тўхтатилган. Аммо ҳайдовчи тўхташ ишорасига амал қилмай ҳаракатни давом эттириб, воқеа жойидан кетиб қолган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳайдовчи тўхтатилиб, ҳужжатларини текшириш жараёнида, ҳайдовчида автомашина бошқариш учун ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланган.

Суднинг қарорига кўра, А.Х. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) 2-қисми ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддасига асосан узил-кесил, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди