• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Топшириқ ўқитувчиларга қаратилган бўлиб, дарсда ўқувчиларга қишлоқдаги ‘свет’, газ муаммолари ҳақида гапирмаслиги ҳақида эди». Андижондаги шов-шувли воқеа ташаббускорлари ҳаракатига изоҳ берди

    Андижонда мактаб ўқувчиларига вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов билан учрашувда саволларга шукроналик билан жавоб бериш лозимлиги, «свет» ва газ муаммосидан гапирмаслик, кўзи ёниб, кулиб туриши талаб қилинган хабарлар тарқалганди.

    «Дарё» мухбири мазкур топшириқ кимдан чиққанини, шунингдек, бу ҳолатга туман ҳокими қандай изоҳ беришини билиш мақсадида Жалақудуқ туманидаги 10-мактабда бўлди.

    Фото: «Дарё»
    Туман ҳокими Ҳикматилло Латиповнинг айтишича, 2022 йилнинг 2 ноябрь куни мактабда ҳеч қандай учрашув ўтказиш белгиланмаган. Шунингдек, ҳеч кимга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ ҳам берилмаган.
    Ҳокимият вакиллари ёки кимдир бориб у ерда юқори органдан келадиган вакилларга «свет», газ ва коммунал масалаларида муаммойимиз йўқ деган гапни айтиши кераклиги таъкидланган. Авваламбор, у ерда раҳбарият, масалан мен билан ёшларнинг ҳеч қандай учрашуви белгиланмаган. Мактабнинг ўзида ҳақиқатдан тозалов ишларини ўтказаётган эдик. Оқлаш, кўклаш, қишга тайёргарлик, иситиш тизими ва бошқа нарсалар қилинаётган эди. Ушбу ишлар айнан бу мактабда эмас тумандаги ҳамма мактабларда амалга оширилмоқда. Ҳозир бошқа мактабга борсангиз, мисол учун 43-мактабда ҳам шу худди шу жараён давом этяпти. Фақат энди бу ерда қандайдир ўқитувчиларнинг ўртасида медиасаводхонликнинг етишмаганлигими ёки бу нарсадами тушунмовчилик келиб чиққан. Ижтимоий тармоқларда шундай фикрлар кетаяптики, тўғрисини биз ҳам нима бўлаётганини тушунмаяпмиз, — дейди Жалақудуқ тумани ҳокими.

    Ҳикматилло Латипов.

    Ҳикматилло Латипов.
    Фото: «Дарё»

    Ҳокимнинг таъкидлашича, ушбу мактабга вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг келиши режалаштирилмаган.

    Бу мактабда нафақат менинг, вилоят ҳокимининг ҳам ёшлар билан учрашуви белгиланмаган. Агарда учрашув бўлганда эди биз буни олдиндан билган бўлардик ва тайёргарлик қилиб, бошқа нарсаларни ўтказаётган бўлардик. Лекин режалаштирилмаган нарсалар орқасидан тушунмовчиликлар, эътирозлар бўляпти. Бунинг натижаси кимга кераклигини тўғриси, биз ўзимиз ҳам тушунмаяпмиз, — дейди туман ҳокими Ҳикматилло Латипов.
    Ижтимоий тармоқларда тарқалган топшириқни ёзган мактаб тарғиботчиси Бахтиёра Мамажонованинг таъкидлашича, у «свет» ва газ муаммоси ҳақида болалар олдида гапирмаслик лозимлигини ўқитувчиларга қарата ёзган.

    Бахтиёра Мамажонова.

    Бахтиёра Мамажонова.
    Фото: «Дарё»

    Ўқитувчининг тушунтиришича, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўқитувчиларга дарс пайтида қишлоқда юзага келаётган муаммолар — электр токининг ўчиши, газдаги муаммолар ҳақида гаплашмаслик ҳақида топшириқ бермоқчи бўлган ва бу топшириқни ёзма тарзда ёзишни мактаб тарғиботчисига топширган. Ҳамда тарғиботчи томонидан ёзилган матнлар директор ўринбосари томонидан мактабдаги гуруҳларга тарқатилган.

    Бу ҳақида юқоридан алоҳида топшириқ олинмаган. Мактабимизда ҳоким ташрифи кутилмаган. Мен ёзган гаплар кундалик топшириқлар эди. Кундалик ўқув жараёнларида ўқувчиларга бериб борилиши керак бўлган саволлар ва уларнинг жавоблари эди. Англашилмовчилик бўлган. Аслида Telegram’да учта хабар бир-бирига қўшилиб кетган. Бу эса мактабнинг ички гуруҳларига, сўнгра ташқи гуруҳ ва каналларга тарқалиб кетган.

    Бу топшириқ аслида ўқитувчиларга берилган бўлиб, бундан мақсад ўқитувчилар дарс пайтида ёш болаларга қишлоқдаги муаммолар ҳақида гапириб юрмасликлари учун бўлган. Бола ўйнаб кулиши керак. Ёшлик даврининг гаштини суриши керак. Ўқиши, илм олиши, боя айтиб ўтганимдай шукроналик ҳисси билан улғайиши керак, — дейди гапи-гапига қовушмаган ўқитувчи.

    Фото: Скриншот

    Жамоатчилик, шунингдек Telegram каналларида тарқалган ва саводсизларча ёзилган топшириқда қўпол хатога йўл қўйилганига ҳам эътибор қаратган. Ўзларининг наздида ўқитувчиларга берилган топшириқ, шунингдек кундалик савол-жавоблар ҳақидаги ёзишмаларда давлат гербининг қабул қилинган санаси 1998 йил 2 июль деб кўрсатилган. Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикасининг давлат герби 1992 йил 2 июль куни қабул қилинган.

    Шу топшириқни берган ёки бу ёзишмаларни мактаб гуруҳларида тарқатган, шунингдек бу ёзишмаларни ўқиган мактаб директори, ўринбосарлари, бошқа ўқитувчилар, жумладан тарих фани ўқитувчилари наҳотки шу оддий маълумотда хато қилишган ёки тўғрилашга ақли етмаган бўлса, — дейди мазкур ҳолат ҳақида «Дарё» мухбирига фикр билдирган суҳбатдошлардан бири.
    «Дарё» мухбири мазкур мактаб масъуллари ва топшириқ муаллифи билан суҳбати давомида «ўқувчиларнинг келажакда ўқиш нияти бўлмаса-да, ҳокимга юз фоиз ўқиш нияти борлигини айтиши кераклиги ҳақида ёзилган топшириғи сабабига аниқлик киритолмаган. Боиси гапи-гапига қовушмаган масъулларнинг бу борада аниқ гапи бўлмаган.

    03.11.2022, 22:43   Изоҳ (0)   34172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дарё» кундалигида 3 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    03.11.2022, 22:17

    Ангренда сохта ҳужжатлар орқали 473 млн сўмни ўзлаштирган мактаб директори ва унинг шериги ушланди

    03.11.2022, 21:57

    Ўзбекистонда чет тили ўқитувчиларидан B2 сертификати талаб қилиш бир йилга кечиктирилади

    03.11.2022, 21:33

    Президент Халқ қабулхонаси Нукус шаҳрида ташкил қилган навбатдаги оммавий қабул қарийб 14 соат давом этди

    03.11.2022, 21:18

    АҚШ Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига 50 та ҳарбий техника совға қилди

    03.11.2022, 20:58

    «Таълим соҳасида ҳам велосипед ихтиро қилмаслик керак деб ўйлайман» — Комил Алламжонов

    03.11.2022, 20:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.