Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистоннинг бешта вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиқлари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.

Қарор билан:

  • Соҳибжон Жумаев Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Ҳаёт Давлатов ушбу лавозимдан озод қилинди;
  • Тимур Турдибоев Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Маҳмуд Турсунов ушбу лавозимдан озод қилинди;
  • Зохиджон Зокиров Қашқадарё вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Актам Чоршанбиев ушбу лавозимдан озод қилинди;
  • Лазиз Позилов Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Акмал Раҳмонов ушбу лавозимдан озод қилинди;
  • Дилшод Ниязов ўз аризасига асосан Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.
Бундан ташқари, Саид Тўхтаев Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланган. Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — шаҳар бош архитектори лавозимига Шавкат Дўсмуҳамедов номзоди маъқулланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова