Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон—Тожикистон чегарасидаги «Жартепа» чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси хабар қилди.

Фото: Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси

Фото: Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси

Қайд этилишича, «Жартепа» чегара божхона постида жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабаб 2022 йилнинг 5—12 ноябрь кунлари мазкур божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишларига вақтинчалик чеклов жорий этилди.

Мазкур чеклов қуйидаги ҳолатларда тадбиқ этилмайди:

  • дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;
  • расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;
  • республикада инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;
  • халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
  • Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
  • Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига;
  • ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;
  • Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади