Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.
-63,5 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Руслан Абдуллаев 2 ноябрь куни Қозоғистон вакили Санатали Толтаевга қарши рингга кўтарилди. Кескин ўтган жангда Абдуллаев рақибига имкон қолдирмай, чорак финал йўлланмасига эга чиқди.
Қайд этиш керак, Толтаев ушбу вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланганди. Санатали 2021 йилги Жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб борган ва кумуш медалига эга чиққанди.
Абдуллаев дастлабки босқичда япониялик Шунсуке Китамотони мағлуб этганди.
Изоҳ (0)