Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Наполи» Европа Чемпионлар Лигасининг 6-тури доирасида кечган «Ливерпуль»га қарши баҳсда мағлубиятга учради (0:2).

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бу неаполликлар учун жорий мавсум барча мусобақалар доирасидаги илк мағлубият бўлди. Лучано Спалетти шогирдлари Ливерпулдаги мағлубиятга қадар 2022/23 йилги мавсумда 15 ғалаба ва 2 дуранг қайд этганди.

Шу тариқа Европа топ-5 лигалари вакиллари орасида жорий мавсум ютқазмаган битта жамоа қолди — «ПСЖ». Парижликлар 19 ўйинда 15 ғалаба ва тўрт дурангга эришган.

Кристоф Гальтье жамоаси кейинги ўйинни 2 ноябрь тунида Туринда «Ювентус»га қарши ўтказади.

Неапол клуби Чемпионлар Лигасида 15 очко тўплаган ҳолда биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. «Наполи» А Серияда 32 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?