Қирғизистонда 1 ноябрь куни Тошкент вақти билан 09:35 да содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Тошкентдан 320 километр жанубий-шарқда кузатилган зилзила ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 3,7 баллга тенг бўлган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи Андижоннинг Булоқбоши, Марҳамат, Хўжаобод, Қўрғонтепа туманларида ҳамда Фарғонанинг Қувасой шаҳрида 2 баллни ташкил этган.
Изоҳ (0)