Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф билан келди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Аэропортда меҳмонларни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов кутиб олди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 1—2 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Германия делегацияси Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги йирик корхоналарга ҳам ташриф буюради.
Изоҳ (0)