Ижтимоий тармоқларда метро вагонидаги ўриндиқдан ток чиқаётгани айтилган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан метрополитен мутахассислари томонидан ўрганиш ўтказилди.
Аниқланишича, ушбу видеодаги ҳолат «Чилонзор» йўналиши Сергели йўлида кечки вақтда содир бўлган. Ток деб айтилаётган нарса эса метро йўлидаги ёритиш қурилмаларининг вагон вентиляция йўли орқали тушган ёруғлиги, яъни ҳеч қандай электр токи учқуни эмас.
Шу ўринда йўловчилар томонидан ўринсиз видеоларни тарқатмасликни сўраб қоламиз, — дейилади муносабатда.
Изоҳ (0)