Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бизнесмен Олег Тинков Россия паспортидан воз кечиши ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди, деб ёзади «РБК». Тинков Россия фуқаролигидан чиқиши ҳақидаги инглиз тилидаги ҳужжатни Instagram’га жойлади. Ҳужжатда 26 октябрь санаси кўрсатилган.

Олег Тинков

Олег Тинков
Фото: «ТАСС»

Ўз хатти-ҳаракатини у урушга қарши эканлиги билан изоҳлади. «Бундай паспортим бўлишидан уяламан», — деб ёзди у.

Тинковнинг сўзларига кўра, у Россияга алоқадор бўлишни бошқа хоҳламайди. У бошқа бизнесменларни ҳам «Путин режимини ва унинг иқтисодиётини заифлаштириш» мақсадида ундан ўрнак олишга чақирди. Шу билан бирга, бизнесмен, Путинга қарши чиқаётган бўлса-да, Украинадаги жанговар ҳаракатларга қарши бўлган россияликларнинг барчасига ўз муҳаббатини изҳор қилди.

«Менда Россияга нисбатан ватанпарварлик туйғусини сизникидан кучлироқ. Чунки сиз вайсайсиз, мен эса буни амалда кўрсатаман. Мен — Россия қаҳрамониман», — дея қўшиб қўйди у «сохта ватанпарварлар»га жавобан.

Тинков кўп марта Украинадаги низога қарши чиққан. 28 февраль куни, жанговар ҳаракатлар бошланганидан кейин тўрт кун ўтиб, Тинков ижтимоий тармоқларга шундай деб ёзганди: «Давлат пулни одамларни даволашга, саратон устидан ғалаба қозониш учун тадқиқотлар ўтказишга сарфлаши керак, урушга эмас».

19 апрель куни Тинков яна Украинадаги ҳарбий низога қарши чиқиш қилди, шундан кейин унинг Tinkoff Банкни бошқарувчи TCS Group’даги улушини сотиш нияти ҳақида маълум бўлди. Олди-сотди 28 апрель куни бўлиб ўтди: Владимир Потаниннинг «Интеррос» компанияси TCS Group’нинг Тинковлар оиласига тегишли 35 фоиз акцияларини сотиб олганини маълум қилди.

«Махсус операциялар» бошланиб, Россия компаниялари котировкалари кескин тушиб кетгач, Тинков Forbes талқини бўйича миллиардер мақомидан айрилган. Банкдаги улушини сотгач, у «Россияда ҳеч нарсаси қолмагани»ни маълум қилган.

Яна қайси бизнесменлар Россия фуқаролигидан воз кечган?

31 октябрь куни Револут банк сервисига асос солган бизнесмен Николай Сторонский Россия фуқаролигидан воз кечгани хабар берилганди. The Telegraph ёзишича, Револут вакиллари Сторонскийнинг РФ фуқаролигидан воз кечиши Украинадаги уруш билан боғлиқлигини билдирган ҳолда, бизнесмен «қатъиян жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақириши»ни таъкидлаган.

Аввалроқ тадбиркор ва инвестор, ДСТ Глобал инвестициявий фонди эгаси миллиардер Юрий Милнер Россия фуқаролигидан воз кечгани маълум бўлганди.

Сентябрь бошида россиялик ва арманистонлик тадбиркор ва инвестор Рубен Варданян Россия фуқаролигидан воз кечиб, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасига кўчиб ўтганини маълум қилганди.

Шунингдек, июнь ойида Freedom Finance сармоя компанияси асосчиси Тимур Турлов Россия фуқаролигидан воз кечиб, Қозоғистон паспортини олганини маълум қилганди.

2022 йил апрелида Россияга алоқадор бўлган бир қатор тадбиркорлар Forbes журналига мурожаат қилиб, уларни «россиялик бизнесменлар» деб атамасликни сўраган. Улар орасида Николай Сторонский ва Юрий Милнер ҳам бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?