Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Озарбайжон билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш доирасида элчи Баҳром Ашрафхонов «Caspian Energy Club» гуруҳи раиси ва бош ижрочи директори Телман Алиев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ўзгаришлар халқаро ишбилармон доиралар, жумладан, Озарбайжон вакиллари эътиборини фаол жалб қилаётгани таъкидланган.

Телман Алиев «Caspian Energy Club» гуруҳи Озарбайжон—Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлигини ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини тасдиқлаган. Бу вазифани амалга ошириш мақсадида ноябрь ойи охирида Озарбайжон тадбиркорларининг Ўзбекистонга хизмат сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган. Унинг доирасида ҳамкорликда бизнес-форум, шунингдек, икки давлат ишбилармон доираларининг «B2B» шаклидаги учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди