Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Жидда шаҳрида «Ситра» тўқимачилик компанияси директори Умар ал-Саққоф билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Саудия Арабистонидаги тўқимачилик корхоналари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларини Подшоҳликка экспорт қилиш ва қўшма корхона таъсис этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Умар ал-Саққоф саудиялик инвесторлар мамлакатнинг вазирлик ва идоралари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тўқимачилик соҳасидаги лойиҳаларга биргаликда инвестиция киритиш истагида эканини билдирган. Тадбиркор Ўзбекистондаги корхоналар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларини Саудия Арабистони Подшоҳлиги бозорига олиб киришдан манфаатдор эканини айтган.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон—Саудия Арабистони тўқимачилик қўшма корхонасини таъсис этиш бўйича фикр алмашган.
Изоҳ (0)