Марказий Осиёда илк бор бунёд этилаётган баландлиги 195 метр бўлган темир-бетон экранли Пском ГЭС тўғонини қурилишида илғор жаҳон тажрибасини қўллашга киришилди.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ мазкур йирик стратегик объектни қуриш лойиҳасини бошқариш учун PMC (Project Management Contractor) Пудратчи ёллашга тендер савдоларини эълон қилади.
МДҲ давлатларида янгилик ҳисобланган РМС Пудратчидан фойдаланиш тажрибаси илғор Ғарб давлатларида қарийб 30 йилдан буён қўлланиб келинмоқда.
РМС Пудратчи тўғон қурилиши контракти устидан техник-технологик, молиявий, экологик жиҳатидан назорат ўрнатиб, гидротехник иншоотларнинг ва конструкцияларнинг хавфсизлиги ва ишончлилигини, қурилишининг юқори сифатини кафолатлайди.
Тендер савдоларида иштирок этиш истагида бўлганлар 2022 йилнинг 2 декабрига қадар https://xt-xarid.uz/procedure/... электрон манзилига жойлаштирилган ҳужжатлар билан танишиш ва ўз таклифларини киритиш имкониятига эгалар.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)